“Эвертон” футболчиси 3 ойга сафдан чиқди

17 окт 2019, 09:25
Жан-Филипп Гбамен жароҳат олди.

“Эвертон”нинг янги аъзоси ивуарлик Жан-Филипп Гбамен тиззасидан олган жароҳатини операция қилдирди. Энди у майдонга қайтиши учун 3 ой вақт кетади.

Гбамен ёзги трансферлар вақтида 25 млн фунт эвазига “Майнц” клубидан “ирислар” сафига келиб қўшилганди. У жорий мавсум жамоас сафида 2 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports