“Эвертон” АПЛда 4 йил ичида бундай натижани илк бор қайд этди

2 июл 2020, 09:52
АПЛ 32-тури доирасида “Эвертон” ўз майдонида “Лестер”ни 2:1 ҳисобида енгди.

Мерсисайд клуби бу орқали ўзининг АПЛдаги ўз уйидаги мағлубиятсиз ўйинлар cериясини 9 тага етказди (5 та ғалаба, 4 та дуранг).

Бу “Эвертон”нинг “Гудисон Парк”даги сўнгги 4 йилдаги энг яхши натижасидир. Клуб сўнгги бор 2016 йил апрелидан декабрига қадар 11 та ўйинда мағлуб бўлмаган эди.

Айни дамда Карло Анчелотти жамоаси мусобақа жадвалида 11-ўринни банд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›