

Бу билан мерсисайдликлар йиллик тақвимнинг дастлабки учта учрашувида кетма-кет мағлубият аламини тотиб кўришди. Сўнгги бор бундай ҳолат 1960-йилги мавсумда қайд этилганди.
“Эвертон”нинг мағлубиятлар серияси 4та ўйинга етди. Жамоа 30 декабрь куни “Борнмут” (1:2), 1 январда – “Манчестер Юнайтед”га (0:2), 5 январь санасида Англия Кубоги доирасида ҳамшаҳри “Ливерпуль” клубига ютқазиб (1:2) қўйганди.
Маълумот учун, “Эвертон” 23-турдан сўнг 27 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.




