UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  2 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Эътибор ва муносабат – болалар футболининг асосий талаби Янгиликлар

Эътибор ва муносабат – болалар футболининг асосий талаби

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболи ҳар бир мамлакат футбол тизимида ривожланишнинг асосий бўғинини ташкил қилиб беради.
Бўлажак футболчиларнинг энг муҳим сифатлари уларнинг ёшлигидан шакллантириб борилади. Акс ҳолда, ўсиш имкониятига эга бўлган ёш ўйинчи зарур даражага чиқа олмайди. Бу йўлда нималарга эътибор бериш лозим? Болалар футболини кузатиб бориш асносида уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Охирги йилларда болалар футболига берилаётган эътибор юртимизда ошиб бормоқда. Бу қуруқ гап эмас. Кетма-кет ҳукумат томонидан бу борада қарор ва фармонлар чиқарилмоқда. Унда асосий эътибор айнан болалар ва ёшлар футболига эътиборни кучайтириш, уларга қулай шароитлар яратишга қаратилган. Шунингдек, бундан 10-12 йил аввал ота-оналар фарзандларининг футболчи бўлиш хоҳишига қарши чиқишлари оддий ҳол эди. Ҳозирга келиб вазият анча ўзгарган ва ўғлининг машғулотини ҳам қолдирмасдан кузатадиган оилалар мавжуд. Яъни, фарзандининг футболчи бўлишига қарши чиқаётганлар сони камайган. Албатта, бунга оммавийликнинг ортиб бораётгани сабаб бўляпти. Лекин муаммолардан ҳам кўз юмиш нотўғри. Чунки ўзимизнинг муаммони ҳар қанча яширмайлик, барибир бир кун келиб у «иситмаси» билан ошкор бўлиб қолади.

Дастлабки муаммо сифатида футбол мактабларида етарлича шароитлар яратилмаётганини таъкидлаш зарур. Вилоят ва шаҳарларда биттадан футбол мактаблари клублар қарамоғига ўтказиб берилган. Бироқ уларнинг кўпида сифатли футбол майдонлари, ёпиқ заллар, инвентарлар етишмайди. Ҳар бир ёш тоифасидаги болалар ўзларига мос либос, тўп, майдон ва шу каби нарсаларга эга бўлишлари шарт. Ахир, 100 ёки 110 метрлик майдонда тўққиз ёки ўн яшар болаларга футбол ўйнатиб бўлмайди. Майдон сифати гапириш эса улар етишмаётган пайтда ортиқчадек ҳам туюлади. Лекин ёшлигида яхши майдонда шуғулланмаган бола қандай қилиб юксак техника ва тўпни бошқариш қобилиятига эга бўлади? Шу сабабли охирги йилларда рақибнинг икки ёки уч футболчисини алдаб ўтадиган ўйинчилар деярли етишиб чиқмаяпти.

 Шунингдек, узоқ масофадан аниқ зарба берадиган (умуман зарба берадиган) футболчилар сони кўп эмас. Балки, ёшлигидан оғирроқ тўпларда шуғуллангани туфайли ўйинчилар зарба беришга юраги бетламай вояга етишаётгандир? Чунки ёш пайтида зарбаси кўнгилдагидек чиқмасдан гап эшитаверган футболчи катта бўлгач, буни умуман бажармай қўяди. Бир тарафдан бунга юқори савияли мураббийларнинг йўқлиги ҳам сабаб вазифасини ўтайди. Баъзан унчалик қулай бўлмаган шароитларда ишлаётган мураббийларнинг яхши савиядаги ўйинчиларни етиштириб бераётани ҳақида эшитамиз. Демак, бундай камчиликларни хоҳиш ва интилиш эвазига енгиб ўтиш мумкин. Агар барча шароитлар муҳайё қилинган тақдирда яхши футболчилар тарбиялай олмаётган бўлса, бундай мураббийларнинг баҳридан ўтиш керак.

Иккинчи муаммо деб оммавий мусобақаларнинг йўқлигини кўрсатиш мумкин. Болалар футболи деганда фақатгина махсус мактаб ёки тўгаракларда маҳоратини оширишга интилаётган ёшларни назарда тутмаяпмиз, балки умумий болалар тўғрисида сўз юритяпмиз. Мактаблар ўртасида футбол мусобақаларини ўтказишни йўлга қўйиш, бундан ташқари, мамлакат миқёсидаги турнирларни ташкил қилиш фақат фойдага ишлайди. Футбол мактаблари ва академиялари учун ҳам мавсумий тарзда давом этадиган мусобақаларни ташкил этиш лозим. Айтайлик, Тошкент шаҳрида болалар лигасини яхши савияда ўтказиш анъана тусини олган. Мавсум давомида турли ёш тоифасидаги жамоалар ўттиздан ортиқ учрашувларда майдонга тушишади ва керакли тажрибани тўплаб боришади. Лекин барча ҳудудларда ҳам болалар лигаси бундай тарзда ўтказилмайди.

Республика миқёсидаги турнирларни эса давомий тарзда ташкил этиш тўғрисида ўйлаб кўриш керак. Балки, ҳеч бўлмаганда икки ойда бир марта бир ҳудудда ўзаро учрашувларни ўтказиш зарур. Шунда болалар фақат ўз ҳудудлари ичида ўйнайвермасдан бошқа жамоалар ҳолати билан танишиш имкониятига эга бўлишади. «Футболимиз келажаги» турнири энди-энди ўтказила бошланган вақтда унга қизиқиш жуда юқори эди. Ўшанда кўплаб маҳалларда болалар жамоалар тузиб, мусобақада иштирок этишганди. Қайсидир маънода бу турнир оммавийликнинг ортишига сабаб бўлди, бироқ йиллар ўтиши билан олдингидек мавқеини сақлаб қола олмади. Авваллари «Ёшлик» Кубоги барчанинг эътиборини тортарди. Агар шундай мусобақалар йил давомида 4-5таси ташкил қилинса, барча болалар доимий равишда миллионлар ўйини билан шуғулланиб боришарди.

Ҳозир футбол мактаби ёки тўгарагига қатнамайдиган болалар футболдан четда қолиб кетишмоқда. Айнан шу ҳолатга қарши керакли чораларни қўллаш шарт. Кўча футболи ўртасида мамлакат биринчилигини ташкил қилиш фойдадан холи бўлмасди. Чунки Европада кўча футболидан катта футболга кириб келган юксак маҳоратли футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Қумли, табиий чимли майдонларни кўпайтириш лозим. Араб давлатларида кўчаларда текинга футбол ўйнаш мумкин бўлган шундай майдонлар талайгина топилади. Лекин уларда ўйнашни истайдиганлар кам. Бизда эса болаларнинг ўзи шундай майдонларни тўлдириб ташлашини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳозир эса барча хоҳловчиларнинг ҳам сунъий қопламали майдонда ўйнашга пул тўлашга имконияти йўқ. Айниқса, қишлоқ жойларда майдонларга талаб катта. Минглаб иқтидорли болаларни айнан стадионлар етишмаслиги ва турнирлар йўқлиги оқибатида бой беряпмиз. Бу эса катта йўқотиш ҳисобланади.

Учинчи асосий муаммо болаларни саралаб олишда таниш-билишчиликка йўл қўйилиб, уларнинг ёши кичрайтирилаётганида. Аслида энг муҳим муаммо сифатида шуни қайд этиб ўтсак ҳам бўлади. Баъзан маҳорати баланд ва ҳақиқий истеъдод эгалари четда қолиб кетиб, мураббийлар ўзларига таниш болаларни гуруҳларига қўшиб олишмоқда. Оқибатда ўзбек футболи кўп истеъдодлардан жудо бўлмоқда. Ҳақиқий истеъдоднинг футболдан кўнгли совиётган бўлса, таниши орқали мактабга қабул қилинган бола кейинги фаолиятини ҳам шу асосда давом эттиради. Яъни, қайсидир клубнинг сафидан ҳам шу тариқа ўрин олади. Бундай ҳолатлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Шунингдек, болаларнинг ёши кичрайтирилаётгани энг ёмон иллатлардан биридир. Мантиқан қаралганда, бунинг ҳам фойдаси йўқ. Ёши кичрайгани билан ўша ўйинчи ёшариб қолмайди. Афсуски, шундай вазиятлар ҳалигача давом этяпти. Болалар жамоаси билан натижага эришишни истаган мураббийлар шу тарзда йўл тутишмоқда. Аслида улар натижага қинғир йўл билан эришгандан кўра ёш шогирдларига чиройли футбол ўйнашни ўргатсалар, футболимиз ривожига кўпроқ ҳисса қўшган бўлишарди.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика