Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
4 янв 2026
Ла Лига 18-тур доирасидаги "Эспаньол" — "Барселона" ўйини бўлиб ўтди.

Дани Олмо 86-дақиқада ажойиб гол билан "Барселона"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Роберт Левандовски эса 90-дақиқадаги аниқ зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди.

"Барселона" 19 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Каталонияликларнинг энг яқин таъқибчиси бўлмиш "Реал" 42 очкога эга (18 та ўйин).






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia