Эшитдик-да! Сардор Рашидов фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради
12 фев 2021 12:52
Янгиликлар
Эшитдик-да! Сардор Рашидов фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.
Эшитишимизга қараганда, Рашидов Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби билан шартнома тузади. Бугун ярим ҳимоячи "Шерлар" машғулотида ҳам иштирок этган.
Ҳамюртимизнинг сўнгги клуби "Қатар СК" клуби бўлганди ва Сардор сентябрь ойидан буён эркин агент мақомида эди. Агар Рашидов "Пахтакор" билан шартнома тузса Тошкентнинг учта клубида ("Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор") ўйнаган кам сонли футболчилардан бирига айланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар