Эшитдик-да! Предраг Роган - "Динамо" бош мураббийи

Tolibjon Qosimov
28 дек 2021
Ёдингизда бўлса, 17 декабрь санасида "Динамо" клуби Ҳаким Фузайлов билан хайрлашгани ҳақида хабар чиққан эди.

Суперлигага олиб чиққан мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи бўлган "Динамо" Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди

Шу йилнинг 19 ноябрида самарқандликларни сербиялик мураббийлар бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Динамо"да сербиялик мураббийлар иш бошлаши мумкин

Ўша хабар тасдиқланиш арафасида.

"Championat.asia"га маълум бўлишича, "Динамо"ни Предраг Роган бошқаради. Томонлар ўзаро бир йиллик келишувга эришишган. Роган билан бирга Самарқандда яна бир серб Иван Йевич ҳам иш бошлаш арафасида.

Уларнинг юртимизда иш бошлаши бевосита "Пахтакор" собиқ сардори Боян Миладинович билан боғлиқ.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia