

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ёзда қатор янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олганидан хабарингиз бор. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, "шерлар" ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Россиянинг "Спартак" клубида давом эттириши мумкин. Москваликлар унга жиддий қизиқиш билдиришмоқда ва музокаралар ижобий ривожланмоқда. "Спартак" Муҳаммадалини сотиб оладими ёки ижарага олади, буниси ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўринбоев бунгача Англиянинг "Брентфорд Б" жамоасида ўйнаб келган эди.




