Эшитдик-да! "Олимпик" сардори билан "Сурхон" ва "Қизилқум" музокара ўтказмоқда

Tolibjon Qosimov
25 дек 2024, 13:45
Ўзбек клублари янги мавсум учун таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Пролигага тушиб кетган "Олимпик" жамоаси сардори Нодир Абдихолиқовга "Сурхон" ва "Қизилқум" жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Айни пайтда ҳар иккала жамоа футболчи ва унинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳали бир қарорга келмаган.

Маълумот учун, Нодир Абдихолиқов жорий мавсум "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида 29та ўйинда майдонга тушди ҳамда 6 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia