

Эртага 27 декабрь куни соат 15:00да Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтади. Йиғилганларга миллий терма жамоамиз учун Jako компанияси томонидан тайёрланган майдондаги футболчилар ва дарвозабоннинг формалари намойиш қилинади.
Мазкур маросимга юртимизда фаолият юритаётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилади.



