Эррера Мбаппе "Олтин тўп"ни қачон ютиши мумкинлигини айтди

10 май 2020, 02:11
ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоадоши Килиан Мбаппенинг салоҳиятини юқори баҳолади.

"Баъзан машғулотларда Мбаппе билан тезлигимизни ўзаро таққослаб кўрамиз. У тезлашгада сиз анча орқада қолиб кетасиз. Худди биз мактаб болаларимиз, у эса Усэйн Болт!

Футболда тезкор ўйинчилар кўп, аммо Килианда тўхташ, нишонга олиш ва аниқ зарба бериш учун ҳам етарли вақт топилади. 

Ўйлайманки, 2025 йилга келиб у "Олтин тўп"нинг доимий даъвогарларидан бирига айланади ёки уни ютиб олади", — деди Эррера ESPNга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Мбаппе парижликлар сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 30 гол ва 17та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN