Эронлик журналистлар федерация президентидан хафа

Xayrulla Xoliqov
28 авг 2019, 16:12
ОАВ ходимлари федерация президенти Меҳди Тажнинг гапларига норозилик билдиришди.

Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж ўз интервьюларидан бирида шундай деганди: "Агар кимки матбуот анжманида терма жамоа мураббийига провакацион савол берса тўрт йилга аккредитация беришдан маҳрум қиламиз". 

Унинг мана шу гапи ОАВ вакиллари ўртасида кўплаб норозилик уйғотди. Фахрий журналистлардан бири Ғуломризо Рафие бу ҳақда шундай деди: "Қонунни ҳамма бирдек ҳурмат қилиши керак. Лекин Меҳди Таж федерация президенти сифатида журналистлар олдига чеклов қўя олмайди. Чунки футболда ҳамма ўз ишини қилсагина ривожланиш бўлади".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›