Эронлик эксперт: "ЖЧ саралаш ўйинларининг Баҳрайнга берилиши бу - сиёсат"

Xayrulla Xoliqov
20 мар 2021, 16:30
ОФК ЖЧ саралаш босқичининг кейинги учрашувларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилди.

Натижада "C" гуруҳи баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қиладиган бўлди. Бу гуруҳда Ироқ, Баҳрайн, Эрон, Гонконг ва Камбоджа терма жамоалари кураш олиб бормоқда. 

Эронлик футбол эксперти Хоушанг Насирзаденинг айтишича, ОФК сиёсат сабаб Баҳрайн мамлакатини танлаган. Ўз пайтида Эрон футбол федерациясида фаолият юритган Насирзаде бу ҳақда шундай деди: 

- "Жаҳон чемпионати саралашининг қолган ўйинларини Эронга бермаслик ўз-ўзидан рўй бергани йўқ. Бу ерда сиёсат муҳим роль ўйнади. Гап шундаки, Баҳрайн ва бошқа мамлакатлар ОФКнинг молиявий кўмакдошлари ҳисобланади. Шу боис ОФК якуний қарор қабул қилишда ўз тарафдорларига ён босди".

- "Гуруҳдаги қолган 8та ўйин Баҳрайнда ўтказилади. Буни эса адолатдан эмас деб ҳисоблайман. Кўриниб турибдики, бу ерда ОФКдагилар сиёсий қарашни биринчи планга қўйишди. Биз ўз майдонимизда Гонконг, Баҳрайн ва Ироқни қабул қилишимиз керак эди. Энди бўлса ҳамма ўйинларни Баҳрайнда ўтказамиз".

- "Бу ўринда яна бир муаммо чиқяпти, яъни Баҳрайн ҳукумати ўйинларни Эронга трансляция қилмаслиги ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида мухлисларимиз норозилигига сабаб бўлади. Келажакда шундай муаммолар кўзга ташланмаслиги учун ФИФА Этика қўмитасига ёзишга тўғри келади".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›