UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Клопп: "Бу олдинги "Бавария" эмас"  0 19:15Olamsport: Яквинта Фергюсонга қарши жанг қилмоқчи, кикбоксчиларимиздан 15 та медаль ва бошқа хабарлар  0 19:11Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат  2 18:54МЮдаги ҳолатдан ПСЖ фойдаланиб қолиши мумкин  2 18:48ОФК: Одил Ҳамробеков - эътиборга молик футболчи  5 18:42"Торино" президенти Роналдуни ортда қолдирди  2 18:26Вудворд Моуриньо қачон истеъфога чиқишини айтди  11 18:08Карикатура: Де Хеанинг қаҳрамонликлари "Ливерпуль"ни тўхтатиш учун етарли бўлмади  4 18:05“Парма” — 105 ёшда!  4 18:04ЧЛ тарихида илк марта бу жамоалар тўқнаш келишмоқда  21 18:02"Тоттенхэм"нинг янги стадиони деярли тайёр ФОТО  11 17:30Европа лигаси. 1/16 финал жуфтликлари аниқланди  18 17:16Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг  47 16:39Омар Моманидан янги карикатура: Шакири Моурнинг "автобуси"ни "синдирди"  16 16:14ПФЛ: Футболчи аввал тиббий кўрикдан ўтади, кейин шартнома имзоланади  15

ЭРОН - НИГЕРИЯ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

ЭРОН - НИГЕРИЯ 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Эрон - Нигерия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Эрон - Нигерия 0:0
17 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Карлос Вера (Эквадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристиан Лескано (Эквадор), Байрон Ромеро (Эквадор)
Захира ҳаками: Вилмар Ролдан (Колумбия)

Эрон:
12.Алиризо Хагиги, 15.Пежман Монтазори, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Амирҳуссайин Содиғи, 23.Меҳрдод Пўлади, 14.Андраник Теймурян, 6.Жавод Некунам, 2.Ҳусро Ҳайдари (7.Маъсуд Шожаи, 89), 21.Ашкан Дежага (9.Алиризо Жаҳонбахш, 78), 3.Эҳсон Хожсафи, 16.Ризо Гучаннажод

Нигерия: 1.Винсент Эньяма, 5.Эфе Амброуз, 22.Кеннет Омеруо, 13.Годфри Обоабона (2.Жозеф Йобо, 30), 13.Жувон Ошанива, 10.Оби Микель, 17.Оджени Онази, 11.Виктор Мозес (23.Шола Амеоби, 52), 15.Рамон Азиз (8.Питер Одемвингие, 69), 7.Аҳмад Муса, 9.Эммануэль Эменике

Огоҳлантиришлар: Андраник Теймуриан 75

 
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

- Биз билан бирга ўйинни кузатиб борган барчага раҳмат айтамиз. Ухлаб қолганларга эса ҳеч нима демаймиз) Сиз билан Нарзулла Сайдуллаев ўйинни кузатди.

90+2. Ўйин тугади. Эрон ва Нигерия терма жамоалари ўзаро ўйинда бир очкодан бўлишиб олишди. ЖЧ-2014даги биринчи дуранг натижа қайд этилди.
Энди бу жамоалар бошқа шаҳарга учиб кетишади, сафарингиз бехатар бўлсин деб қоламиз.

90. Нима ҳам дердик, бугун нозик, комбинацион, чиройли, тезкор, нафис, гўзал, жозибадор ўйин кўрмадик....

90.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

90. Меҳрдод Пўлади қанотдан оширилган тўпни сакраб қайтариб юборди, бурчак тўпидан сўнг яна ўша Пўлади тўпни қайтарди!

89.
Шожаи "Маъсуд менинг исмим!" демоқда

89. Ўзгариш. Эрон. Ҳусро Ҳайдари ўрнига Маъсуд Шожаи тушди.

86. Онази боши билан дарвозага зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни Ҳагиги эгаллаб олди. Одемвингие Амирҳуссайин Содиғини оёғини босиб олди, эронлик футболчи бирпас майдонда ётиб кейин туриб ўйинни давом эттиришда ўзида куч топди

83. Одемвингие! Тўпни елкаси билан тўхтатиб олди ва дарвозага қараб "банғиллати"! Ноаниқ зарба. Ҳакам эса Ўзбекистонда туғилган футболчи тўпни қўли билан ўйнади деб топди...

80. Бош ҳакам бугун негадир майдонга чизиб қўядиган кўпикдан фойдаланмади, ёки мен кўрмадим. Балки тугаб қолгандир?



80. Бугунги ўйинга 40 мингга яқин мухлис стадионга келди

79. Жаҳон чемпионатида Жаҳонбахш майдонга тушди

78. Ўзгариш. Эрон. Ашкан Дежага ўрнига Алиризо Жаҳонбахш тушди.

76.
ОНННАЗИ! "Лацио" ярим ҳимоячисининг зарбаси ердан борди ва Ҳагиги тўпни осонлик билан ушлаб қолди

75. Огоҳлантириш. Эрон. Андраник Теймуриан

74. Ўйинда Африка жамоасининг устунлиги кўриниб турибди, аммо аниқ зарбалар борасида тенглик: 3:3. Қизиқ

73. Нигерия ЖЧда кетма-кет 8та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор нигерияликлар 1998 йил Болгарияни таслим қилишган.



72. Эронлик мухлислар стадионда кўпчиликни ташкил қилмоқда, агар Ўзбекистон ЖЧга чиққанида ҳозир ўзимизнинг қора кўзлар бўлармиди уларнинг ўрнида...

71.
Шола Амеоби боши билан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.

69.
Майдонга тошкентлик йигит тушмоқда! Азиз ўрнига Питер Одемвингие тушди. Бу футболчи ўзимизнинг Тошкент шаҳрининг қоқ марказида туғилган. Ҳозир Бразилияда

67.
Эрон бугунга қадар ЖЧларда жами 9та ўйин ўтказган. Форслар фақат бир марта ғолиб бўлишган. 1998 йил АҚШ таслим этилган.

65. Эроннинг ҳужуми! Ҳожсафининг пасидан сўнг Гуччанажод жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, бу регби эмаску.

64.
Бир соатдан ортиқроқ вақт ўтди, сценарий бир хил: ҳужум, тўп ошириш, ҳимоячилар қайтаришади, нариги жамоа ҳужум қилади, пас, қайтаришади, ҳакам ҳуштак чалади, жарима тўпи қайтарилади, ГОЛ қани?

59.
Ҳусро Ҳайдари ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ҳаволатиб оширди, дарвозабон тўпни ажойиб тарзда илиб олиб рақибларга бунданда ажойиб тарзда ташлаб берди. Эронликлар совғадан фойдаланишни ўзларига эп кўришмади

54.
Эронликлар футболда охирги пайтларда кўп айтилаётган "автобус" ҳимоядан фойдаланишмоқда...

53.
Қизиғи 33 ёшли Амеоби терма жамоада атига 7та майдонга тушган ва 2та гол урган. Масалан, Мозес 24 ёшда ва 23та ўйин ўтказиб 7та тўп киритган

52. Ўзгариш. Нигерия.
Виктор Мозес ўрнига Шола Амеоби тушди

49.
Гуччанажод дарвозага зарба берди, ярамас тўп дарвозанинг устуни ёнидан ўтиб кетди

48.
Майдонда Азиз деган футболчи ҳам бор, Рамон Азиз бурчак тўпини ишлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлимнинг энг чиройли фотосини тақдим этамиз. Майдондан бундан қизиқроқ ҳеч нима бўлгани йўқ.



45+2. Чууууууур. Бўлим тугади, ҳозирча 0 ва 0 ухлаб қолмасликка урининг.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45.
Аҳмад Муса юзини қўллари билан ёпмоқда, сабаби ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

43.
Эменике ажойиб футболчи экан. Ҳужумич майдонга ётиб олди, ҳакам унинг ёнига келиб "тур ўрнингдан" деганида дарҳол туриб кетди

42. Нигерия тинмай ҳужум қилмоқда, аммо гол йўқ, гол

40.
Эменикенинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

39.
Ошанива ҳужумга қўшилди, аммо яна майдон тугаб қолди. Ҳужум тўхтади

37.
Тан олиш керак баҳс ўтган ўйинлардагидек томошабоп бўлаётгани йўқ. Иккала жамоа ҳам натижа учун ўйнамоқда

34. ЗАРБААААААААААААААА! Гуччанажод гол уришга яқин эди. Бурчак тўпидан сўнг Ризонинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Энеяма қайтарди!

32.
Ризо Гуччанажод жарима майдони ичида нажот излади, бироқ ҳимоячилар тўпни чиқариб юборишди, бурчак тўпи

31. Хавфли вазияяяяяяяят! Аҳмад Муса жарима тўпини амалга оширди, у тўпни кутилмаганда дарвозанинг энг бурчагига йўллади, Ҳагиги ҳақиқий дарвозабон эканини кўрсатди!

30.
"Норвич"да ўйнаётган Жозеф Йобони ким танийди?

30. Ўзгариш. Нигерия.
Обаобона ўрнига Жозеф Йобо тушди

29.
Ҳозирги вақтга келиб эронликлар 85та пас оширишди, Нигерияда бу кўрсаткич 186та.

26.
Нигерияликлар кўп ҳужум қилишмоқда, аммо гол йўқ. Шу боис африкаликлар "жаҳл отига минишмоқда". Форслар эса ҳимояланиб ҳисобни ушлаб қолишмоқда

23.
Эрон ҳам ҳужум қилар эканей. Гуччанажод жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам парво ҳам қилгани йўқ

21.
Ўқувчиларимиз Эронни жуда ёмон кўришлари кўриниб турибди. Барчага савол: Эрон ростан ҳам ёмон ва бўлмағур жамоами? Жавобларингизни кутамиз

20.
Эҳҳҳ. Туркиянинг "Ризеспор" клуби ҳимоячиси Годфри Обоабона жароҳат олиб майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди

19.
Сочини геллаб олган Эрон сардори Жавод Некунам февраль ойида Тошкентга келганди, "Қувайт СК" сафида. Ҳозир Бразилияда...

18. Биласизми? Ушбу икки жамоа тарихда фақат бир марта тўқнаш келишган. 1998 йил Гонконгда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида африкаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

18.
Алиризо Ҳагиги "крупний план"да. Сабаби ўнг қанотдан оширилган тўпга биринчи бўлиб етиб келди

15.
Иккала жамоа бош мураббийлари захира ўриндиғи ёнида тикка турган ҳолда ўйинни кузатишмоқда, текинга шундай ўйинни томоша қилишмоқда

12.
Виктор Мозес! Чап қанотдан олдинга ўтиб икки футболчини чангида қолдириб кетиб тўпни жарима майдонига оширди, ҳакам яна ҳуштагини чалди. Бу сафар Мозес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборган экан

9.
Эрон ҳозирга қадар майдонда нима қилишини билмаяпти, ҳаяжон бор.

8.
Эрон ҳимоячилари сал қолса опкебқўйишарди, тўпни қайтаришдаги хатоликлардан нигерияликлар фойдалана олишмади! Жуда хавфли вазият эди! Оназининг зарбаси хавфли чиқди.

6. Нигерия бир амаллаб гол урди, бироқ ҳакам бундан олдинроқ дарвозабонга нисбатан қўпол ўйналгани учун ҳуштагини чалиб бўлганди.

5. Ўқувчиларимизнинг кўпчилиги Эронни ёмон кўришлари табиий ҳолат...

4. Эроннинг ҳужуми, Гуччанажод чап қанотга Дежагага тўпни оширди, у эса тўпни олдириб қўйди ва ҳужум тўхтади.

3. Мана илк ҳужум, Виктор Мозеснинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди

2. Ҳозирча жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда, ҳужум бўлгани йўқ

- Ўйин бошланди. Ҳалиги бору, ҳали қани кеттик!

- Майдонда "Истиқлол" клуби вакиллари ҳам борлиги диққатимизни тортмоқда. Улар уч нафар.

- Осиё шарафини ҳимоя қилаётган Эрон бугун оқ, Африка вакили Нигерия эса яшил рангли формада ўйнайди.

- Навбат Нигерия давлат мадҳиясига...

- Дастлаб Эрон давлат мадҳияси янграйди.

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди.

- Бугунги баҳсни эквадорлик Карлос Вера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ҳакамларни имкон қадар камроқ ёзайлик ишқилиб.

Нигерия таркиби




Эрон таркиби



- Матнли трансляцияларимизни қолдирмай кузатиб бораётган барчага раҳмат. Сизлар борсизлар, биз шундан руҳланиб ишлашда давом этамиз!

-  Ҳозирча иккала жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда... трибуналарда эса бир биридан чиройли қизлар ўзларини таблода кўриб қолиб хурсанд бўлишмоқда

- Куритиба шаҳридаги "Арена да Байшада" стадионида мундиал доирасидаги биринчи баҳс бўлиб ўтади. Ушбу стадион ҳақидаги маълуммотлар билан танишиб олмаганлар учун манба

- Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини Нарзулла Сайдуллаев ҳукмингизга ҳавола қилади.

- Бироз олдин Германия ва Португалия ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Навбат Эрон - Нигерия учрашувига етиб келди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бразилияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати баҳслари давом этади.

- Баҳс соат 00:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан...  184
АПЛ. "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 3:1 АПЛ. "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 3:1
АПЛнинг 17-тури доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "қизил...  135
"Челси" "Брайтон"га қарши учрашувларда максимал натижа қайд этмоқда
"Челси" "Брайтон"га қарши учрашувларда максимал натижа қайд этмоқда
"Челси" АПЛ клубига қарши ўйинларнинг барчасида ғалаба...  110
Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги
Бир неча йиллар олдин жаҳон футболи юлдузи бўлган футболчилар...  90
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг