UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  1 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  10 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  2 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  2 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  12 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  17 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди Янгиликлар

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди

Хабарингиз бор, яқинда Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Яқин тўрт йил мобайнида 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем Эрон ФФни бошқарадиган бўлди. Президентликка даъвогарлар орасида собиқ футболчи Али Карими ҳам бор эди. Бироқ у атиги 9 овоз тўплаб, биринчи босқичдаёқ курашдан чиқиб кетди. Шундан сўнг Эрон матбуоти бу ерда қандайдир хатолик ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.

Хусусан tehrantimes.com сайти бу ҳақда шундай ёзди: "Ўтган якшанба куни Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди. Лекин буерда нимадир хатолик борга ўхшайди. Чунки сайлов натижаларига кўра, Али Каримининг 87 овоздан атиги 9та овоз олгани маълум бўлди. Шундай экан, савол туғилади: нима учун овоз берганларнинг аксарияти футбол кишисини умуман эътиборга олмади?"

Эрон халқаро конференция марказида бўлиб ўтган сайловда Шаҳобиддин Азизи Хадем 87та овоздан 49 овоз тўплаб, федерация янги президенти этиб тайинланди. Сайловда кимдир ютади, кимдир ютқазади бу табиий ҳол. Бироқ ОАВ ходимлари нима учун Али Каримидек машҳур шахс 9та овоз олганини тушунишмаяпти.

"Тўққизта овоз? Бу аҳмоқлик. Бунга ишониб бўлмайди. Али Каримида тўғри, ҳали раҳбарлик тажрибаси йўқдир, лекин қолган учта номзодни ҳам ҳеч ким танимасди. Ўтган 15 йил мобайнида Эрон футбол федерациясини раҳбарликка лаёқати йўқ одамлар бошқарди. Бунинг натижаси даҳшат. Ҳозирги федерация ҳам мамлакат футболида ниманидир ўзгартиришига ишонмаймиз", - деб ёзади tehrantimes.com сайти. 

Мақолада яна шундай дейилган: "Али Каримининг нима сабабдан сайловда ютқазгани тушунарлидир, лекин унинг атиги 9та овоз олганини қандай изоҳлаш мумкин? Айтайлик, у 20, 30 ёки 40та овоз олиб ҳам мағлуб бўлиши мумкин эди. Федерацияга алоқадор кишиларнинг очиқчасига Каримини рад қилишганини Эрон футболи учун уят деса бўлади".

"Эрон клублари менежерлари кўпинча федерация қарорларига қарши чиқиб келган ва мамлакат футболини футболга алоқадор кишилар бошқариши шарт деб келишади. Лекин кўрдикки, клублар менежерлари ҳам Али Карими номзодини маъқуллашмади. Бу эса Эрон футболида қайта қуриш бошлаш лозимлигини кўрсатмоқда".

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика