UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  4 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  2 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3

Эрон юлдузлари Али Дайи ва Али Карими ярашиб олишди Янгиликлар

Эрон юлдузлари Али Дайи ва Али Карими ярашиб олишди

Эрон чемпионатининг навбатдаги тур учрашувидан олдин Эрон футболи юлдузлари Али Дайи ва Али Карими ўзаро ярашиб олдилар.

Али Карими ҳозирда "Сепидруд" клубини бошқармоқда, Али Дайи эса "Сайпа" бош мураббийи ҳисобланади. Ушбу жамоаларнинг ўйинидан олдин иккала юулдуз бир-бири билан иссиқ кўришиб ярашиб олишди. Маълумки, иккала собиқ футболчи ўртасидаги сўз жанги 2006 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг бошланганди.

Ўшанда Эрон гуруҳ босқичидан чиқа олмагани боис Али Карими матбуотга интервью бериб, Али Дайи фақат ўзи учун ўйнашини, жамоа учун ҳеч нарса қилмаганини айтганди. Натижада икки футболчи орасига совуқчилик тушиб улар анча вақт бир-бирлари билан гаплашмай юрганди. Энди бўлса ярашиб олишди.

Маълумот учун, Али Дайи Эрон терма жамоаси сафида 149та ўйинда майдонга тушиб, 109та гол урган. Али Карими эса форсларнинг энг номдор юлдузларидан бири ҳисобланади. Қолаверса, иккала футболчи ҳам ўз вақтида "Персеполис" ва "Бавария"да тўп тепган. Кеча бўлиб ўтган ўйинда Али Карими жамоаси рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика