

"Сити"га ўтганимдан бери 3,5 йил ичида 18 марта офсайдда қолдим. Бу ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Мен офсайдга тушиб қолишни ёқтирмайман, бу борада 13 ёшимдан бери ўз устимда ишлайман, ҳатто ВАР менга ёрдам беради",- деб фикр билдирди ҳужумчи.
25 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 18 та гол ва 1 та ассист бор.



