UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”  6 23:37“Реал” 365 нафар ишқибозларининг абонементларини бекор қилди  4 21:54Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"  66 21:52Жасур Абдураимов: "Ёш футболчиларнинг дебюти ва ғалабадан хурсандман"  31 21:45Olamsport: Даврон Файзиев Кличко-Жошуа жанги ҳақида, Шарапова тўхтамаяпти ва бошқа хабарлар  3 21:44"Тоттенхэм" охирги 57 йилдаги энг яхши натижани қайд этди  7 21:19"Рома" Пеллегринини 30 миллион еврога баҳолади  0 20:52Камиль Глик: "Жардим йил мураббийи бўлишга лойиқ"  4 20:21Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди  159 20:03Мората "Ювентус"га қайтиши мумкин  17 20:00КИБЕРСПОРТ. Артур Бабаев жамоасининг ўйинини томоша қилинг (видеоэфир)  1 19:52Рўзиқул Бердиев иккинчи бор йил мураббийи бўлди  23 19:41Александр Хомяков: “Кучли рақиб устидан ғалаба қозониш ёқимли”  9 19:39Сергей Лушан: “Машъал”ни ғалаба билан табриклайман”  18 19:36Венсан Компани: "МЮ билан дуранг - бу ёмон эмас"  0

23 авг 14:46
Янгиликлар

Эркин Бойдуллаев: "Мухлисларнинг далдаси бизга жуда қўл келди"

Хабарингиз бўлса керак, кеча мамлакат Кубогининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. "Аждарлар"нинг ушбу муваффақиятига сезиларли ҳисса қўша олган Эркин Бойдуллаев учрашувдан сўнг, championat.asia сайтига блиц-интервью берди.

- Эркин ака, аввало жамоангизнинг Кубокда кетма-кет учинчи бор финалга йўл олгани билан табриклайман. Ўйин хусусида қисқача фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жамоамиз учун ажойиб ўтди. Ғалабага осонликча эришдик дея олмайман. Стадионга келган ишқибозлар ҳар бир бўлимда биттадан гол кўришди. Ўйлайманки, учрашув кўпчиликка ёқди.

- Учрашувнинг асосий бўлимларида иккита тўп киритиб, ғалаба қозонишингларга шахсан сиз қанчалик ишонган эндингиз?
- Ўйиндан олдин барчамиз фақат ғалаба ҳақида ўйлагандик. Бунинг учун жамоанинг барча аъзоси қўлдан келганича ҳаракат қилди ва жамоавий ютуқни қўлга киритдик.

- "Пахтакор"нинг ўйини қандай таассурот қолдирди?

- Бу жамоа табиийки Қаршидан ижобий натижа билан қайтиш илинжида ўйнади. Аммо бизнинг ҳам олдимиздаги вазифа финалга йўл олишдан иборат эди. Шу боис устунликни қўлга олишга ҳаракат қилдик. Боз устига минглаб мухлисларимизни қувонтиришимиз шарт эди. Аслида "Пахтакор"ни бундан ҳам йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратдик. Ушбу муваффақиятимизга ашаддий ишқибозларимизнинг далдаси муҳим бўлди. Боиси трибуна деярли тўлди. Бу эса ҳар қандай футболчининг руҳий томондан кайфиятини кўтариб юборади, завқ бағишлайди. Шу ўринда стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган минглаб фанатларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  174
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли" Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича, унинг...  67
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: