

Маълумотларга кўра, клуб ва 26 ёшли футболчи ўртасидаги музокаралар 6 ойдан бери давом этмоқда, аммо томонлар келиша олишмаяпти. Эриксен клуб раҳбариятидан ҳужумчи Гарри Кейнникидек маош талаб қилмоқда. Эриксен ва "Тоттенхэм" ўртасидаги келишув яна 2 мавсум давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Кейн клуб билан янги шартнома борасида келишиб олган. Унга кўра ҳужумчининг ҳафталик маоши 330 минг евро бўлади. Эриксеннинг ҳозирги маоши 111 минг евро.
Олдинроқ, даниялик хизматларига ПСЖ ва "Реал" қизиқиш билдираётган эди.



