

Жорий мавсум сўнггида "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси "Барселона"га эркин агент мақомида қайтади.
"Барселона"нинг олдинги раҳбарияти Гарсиянинг трансфери борасида келишиб олганди. Аммо, янги президент Жоан Лапорта клубнинг молиявий ҳисоботларини қайта кўриб чиққач, каталонияликлар таклифини икки баравар қисқартиришга мажбур бўлади.
"Барселона" Гарсия маошининг қисқаришини турли хил бонуслар ва мукофот пуллари билан компенсация қилмоқчи, икки томон ҳам бўлажак битимнинг муваффақиятига ишонмоқда.



