

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022 дан сўнг истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Испания футбол федерациясининг мутахассис билан шартнома муддати ЖЧ-2022 якунигача ҳисобланган. Агар "қизил фурия" турнирда муваффақиятсиз иштирок этса, Марселино терма жамоада бош мураббийлик ўрнини эгаллаши мумкин.



