

Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлайдиган France Football нашри аёллар учун ҳам шундай соврин жорий қилади. Аёллар "Олтин тўпи" шу йилдан топширилади. Тақдирлаш маросими 3 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади.
France Football нашри 8 октябрь куни аёллар "Олтин тўпи" учун даъвогар 15 футболчи номини эълон қилади.



