
"Айнан ҳозир "Сандерленд"да "Манчестер Юнайтед"ни ютиш учун имконият мавжуд. Чунки улар ҳам биз каби мавсумни мувоффақиятсизлик билан бошлашди. Бизда эса улар ўзларига келиб, яна ўз ўйинини топиб олгунга қадар уларни енггиш имконияти мавжуд. Хўш, нима учун энди "МЮ"ни ютмаслигимиз керак? Албатта, ғалаба учун фақат уч очко берилади холос, лекин рухий томондан жамоага берадиган устунлигининг бахоси йўқ", деди Жаккерини ESPNга берган интервьюсида.