

Сўнгги вақтларда Неймар ўзини “ПСЖ”да бахтли ҳис этмаётгани ва ўтган ёзда “Барселона”да Францияга кўчиб ўтганидан афсусланаётгани ҳақида хабарлар чоп этилмоқда. Шунингдек, бразилиялик футболчи “Реал”да Роналдунинг ўрнини эгаллаши ҳақида ҳам етарли хабарлар чиқди.
Аммо Эмерининг айтишича, 25 ёшли Неймар айнан “ПСЖ”да фаолиятининг чўққисига чиқади.
“У майдонда ҳам, жамоадошлари билан ҳам жуда аҳил. У дунёнинг энг яхши футболчисига айланади. Бу аниқ. Бу ишни у айнан Парижда амалга оширади”, дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.



