Эмери кечаги баҳсда Ўзилнинг майдонга тушмагани сабабини маълум қилди

Mirjalol Normatov
26 авг 2018, 16:28
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери АПЛнинг 3-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши баҳсда Месут Ўзилнинг майдонга тушмагани сабабини маълум қилди.

Олдинроқ ОАВ Эмери ва Ўзил ўртасида жанжал бўлгани борасида маълумот берганди.

"Бу маълумотни қаердан олдингиз? Бу ёлғон. Бу ҳақда мендан, клуб шифокори ва раҳбарлардан сўранг. Ўзил кеча касал эди. У кеча мен ва врачлар билан гаплашди. Шундан кейин биргаликда Месут бугунги учрашувда қатнашмаслигини келишиб олдик", - деди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/arsenal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›