

Испан мутахассиси футболчиларга мевали шарбатни таъқиқлади. Шунингдек, кўпроқ якка машғулотлар олиб боришга қарор қилди ва машғулот майдонлари ёнига палаткали тренажер зали тайёрлатди.
Юқори босим қилиш услуби ўйинчилардан юқори жисмоний ҳолатни талаб қилади. Шу сабаб, "канонирлар" устози қоидаларни жиддийлаштирди.

"Арсенал" жорий мавсум Эмери қўлостида АПЛнинг дастлабки 3 турида фақат битта ғалабани қўлга киритди.



