

"Ал Аҳли" Таиланд жамоасини қийинчиликсиз таслим этди. Саудия Арабистони жамоаси голларига Рияд Маҳрез, Галено ва Роберто Фирмино муаллифлик қилди.
"Ал Насср" ҳам япон жамоасига қарши ўйинда қийинчилик сезмади. Жон Дуран (27, 49), Садио Мане (31) ва Криштиану Роналду (38)нинг голларига мезбонлар фақатгина 53-дақиқада Кота Ватанабенинг голи билан жавоб беришди.



