Элдор Суюнов ОЧЛ қуръаси ҳақида: “Энг қийин гуруҳдамиз”

11 дек 2019, 08:30
“Пахтакор” дарвозабони ОЧЛнинг янги мавсумига ташланган қуръа ҳақида фикрлари билан бўлишди.

“Гуруҳимиз ҳали тўлиқ бўлмаган бўлса-да ҳозирдан энг қийин гуруҳлиги маълум.Клуб раҳбарияти ҳали бизга кейинги йилга мақсадларни айтгани йўқ. Аммо бизга маълум бўлишича, асосий мақсад Чемпионлар Лигасида яхши қатнашишдан иборат”, — дейди Суюнов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби "Б" гуруҳида "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) клублари билан бирга курашадиган бўлди. Яна бир жамоа номи плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Бу гуруҳга қўшилиш учун даъвогар бўлиб турган 4та клуб: "Ченнайин Сити" (Ҳиндистон), "Ал Риффа" (Баҳрайн), "Шаҳр Ходро" (Эрон) ва "Ал Сайлия" (Қатар).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›