UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06ЕЧЛ. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Ким биринчи, ким иккинчи саватчадан ўрин эгаллаган?  16 02:52ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи якунланди  19 02:39"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида 500-голини урди  1 02:02ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан "Аталанта" ўзига хос натижа қайд этди  2 01:20"Ал Садд" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади  9 00:57"Манчестер Сити" ва "Аталанта" клублари йирик ҳисобда ғалабаларга эришишди  9 00:26ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Ювентус" клубларининг асосий таркиблари маълум  2 00:18ЕЧЛ. "Бавария" ва "Тоттенхэм" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  8 00:10ЕЧЛ. ПСЖ ва "Реал"нинг асосий таркиблари маълум. Зидан бугун экспериментларга қўл урган  8 23:53Гаттузо: "Анчелотти доим мени қўллаб қувватлайди"  5 23:33Фергюсон "Эвертон" бошқарувида қолади  2 23:14Фати: "Гол урганимдан кейин мухлислар жим бўлиб қолишди"  3 22:47BREAKING: "Наполи"га янги бош мураббий тайинланди  13 22:25Франция терма жамоасининг асосий форварди учун "Интер" ва "Атлетико" курашади  1 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3

Элдор Шомуродов: “Ростов” чемпион бўлишига ҳам, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишига ҳам ишонаман” Янгиликлар

Элдор Шомуродов: “Ростов” чемпион бўлишига ҳам, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишига ҳам ишонаман”

“Ростов” сафида Россия премьер-лигасида ажойиб сермаҳсуллик намойиш этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов сўнгги ойларнинг энг асосий мавзуси бўлиб турибди десак муболаға бўлмайди.

Футболчи Тошкентга келганидан фойдаланиб унга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- Россия премьер-лигасида “Крилья Советов” ҳужумчиси Александр Соболев билан гол уриш бўйича пойга кетмоқда. Бу бир вақтлар Испания чемпионатидаги Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги пойгага ўхшаяпти деб ўйлайсизми?
- Йўқ (кулади) улар бутунлай бошқа даражадаги футболчилар. Албатта пойга қизиқ кетмоқда деб ўйлайман, Александр учун ҳам, мен учун ҳам. Соболевнинг барча голларини кўриб бораяпман.



- ЦСКА билан учрашувдан кейин Хорен Байрамян интервью берди ва Карпин билан гаровда ютгангизни айтди. Агар гаровни ютқазганингизда сочингизни олдириб ташлашингиз керак экан. Шу гаплар ростми ёки ҳазилмиди?

- Рост эди. Агарда ЦСКА билан ўйинда мен ва Байрамян гол урмаганимизда, унда иккаламиз сочимизни олдиришимизга тўғри келарди. Чунки ўтган гал ФИФА кунларидан кейин клуб ихтиёрига қайтганимизда, бош мураббий Карпин мен ва Байрамян билан гаров боғладик. Яъни, кейинги танаффусга қадар мен 3та, Байрамян эса иккита гол уриши белгиланди. Агарда бу вазифани уддалай олмаганимизда, унда иккаламиз ҳам сочимиздан воз кечишимизга тўғри келарди. ЦСКА билан ўйинда эса биз вазифани уддаладик. Акс ҳолда бугун терма жамоа ихтиёрига бошқача имижда ташриф буюрардим (кулади). Агар биз ютсак нима қиласиз деганимизда жамоадошимиз Данил Глебовни кўрсатиб у бир ҳафта давомида соқолини олиб ташлаб, фақат мўйловини қолдириб юради деганди. Инстаграмда Глебовнинг мўйловли расмлари тарқалди (кулади).

- Интернетда “Шальке-04” ва “Манчестер Юнайтед” клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиқди. Булар қанчалик рост ёки ёлғонлигини билмаймиз. Тасаввур қилинг, олдингизда айнан шу икки клубдан таклиф бўлса, қайси бирини танлардингиз? Айнан шу икки клубдан.

- Агар айнан шу икки клубдан бирини танлаш керак бўлса, “Шальке-04”ни танлардим. “Манчестер Юнайтед” ҳам яхши жамоа, аммо ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим деб ҳисобламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. Шунга ҳозир Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим.

- Сиз Россияда квартирада эмас клуб базасида яшаётганингизни эшитдик. Адашмасак клуб квартира олиб берганди...

- Кўпинча клуб базасида тураман. “Ростов” квартира олиб берган, у ерга асосан уйдагилар келишганида бораман. Базада барча шароитлар бор, тўғри овқатланиш йўлга қўйилган. Квартирада яшасам ўзим овқат тайёрлашимга тўғри келади (кулади).

- Бир йил давомида Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб борган Эктор Купер истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланди. Бу ўзгаришларга қандай муносабат билдирасиз?

- Мураббий тақдири шундай, натижа бўлмаса уни алмаштиришади. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бўлади. Энди янги мураббийнинг тактикаси ва йўналишига тезроқ киришиб натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш экан энди барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.


- Қайси бирига кўпроқ ишонасиз: “Ростов” Россия чемпиони бўлиши ва Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқиши?

- Иккаласига ҳам. Сабаби Ўзбекистон терма жамоасига 2018 йилги саралашда битта гол етмай қолганди. Шу боис бу қўлимиздан келади деб ўйлайман. "Ростов" ҳам чемпион бўлиш учун яхши имконият бор. Бугунги кунда футболчиларда ўзига бўлган ишонч етарли даражада. Клуб олдига йил бошида Европа Лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилган, лекин чемпионликка ҳам кураша оламиз деб ўйлайман. Россия премьер-лигасида 4та клуб бир хил очко билан пешқадамлик қилмоқда.

- “Ростов” бу йил пешқадамлар сафида бормоқда. Олдинлари жамоа асосан ўрта поғоналарда борарди, клубда нимадир ўзгардими?

- "Ростов"га Валерий Карпин келганида барча нарса тўғри йўлга қўйилган ва профессионал тарзда иш олиб борилмоқда. Барчаси бир хил тизимда давом этмоқда. Шу боис ҳам бу йил жамоамиз ишончли ўйин кўрсатмоқда деб ўйлайман. Ўтган мавсумда эса қаердадир яхши ўйнадик, қаердадир эса ўзимиздан кучсиз жамоаларга эса ютқазиб қўйгандик. Бу мавсум ўша хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилаяпмиз.

- Карпин доим жиддий қиёфада юради. Кийим алмаштириш хонасида ўзини қандай тутади?

- Карпин жиддий инсон, аммо ҳазиллашиб ҳам туради. Унинг учун ҳар бир ўйин худди энг охирги учрашувдек, финалдек. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайди.



- Бу йил Шомуродов фамилияси Россияда Дзюба, Смолов каби ҳужумчилардек брендга айланди десак муболаға бўлмаса керак. Матбуот ҳам сизга кўп эътибор қилади, мухлислар ҳам кўп дастхат ва расмга тушишни сўраётган бўлса керак. Шундай пайтда Элдор Шомуродовда нимадир ўзгардими?

- Тўғрисини айтсам, ҳеч нарсани ўзгартирмасликка ҳаракат қиламан. Аммо Ростовда кўчага чиқсам мухлислар таниб қолишади, расмга тушайлик дейишади. Мен учун бироз ноқулай бўлади. Ўзимни ҳеч қачон бировдан устун қўймаганман. Лекин ҳеч кимга ҳеч қачон йўқ демаганман, тарбиям шундай.

- Элдор Шомуродов терма жамоада ва клубда, бошқа-бошқа одамларми?

- Йўқ, мутлақо бир хил. Тўғри олдинлари терма жамоада қанотда ўйнардим, ҳозир эса термада ҳам, “Ростов”да ҳам марказий ҳужумда ҳаракат қилаяпман.

- Сўнгги ҳазил савол. Қайси бирини танлайсиз: Ош ёки Жарқўрғон тандир гўшти?

- (кулади) энг қийин савол бўлди. Менимча ошни устига тандир гўштни қўйиб ейиш.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +116   

Фикрлар

+12   
11 окт 18:18:23
Qurbanov Anvar
Narmalni kamandadan taklif tushsa rozi bòl hali tayyormasman dema 16 yoshli bollar öynab yuribdi kuchli kamandalarda nima 30ga kirganingda ötasanmi shunaqa bòladigan bölsa orzu bölib qoladi
+11   
11 окт 18:13:31
Sariosiyo
Shomurodov seni Yevropaning grand jamoalarida koʻraylik Inshaalloh
+9   
11 окт 19:12:46
Muxriddin《 CR7》
Hurmatli Ravshan aka, hurmatli Davron aka sizlardan bitta iltimos kechagi o'yinni tashkiliy masalasida bitta kamchilik bo'ldi. Muxlislarini stadionga bir soat oldin emas ikki soat oldin kirgizishni boshlash kerak axir o'yin boshlangan vaqtda muxlislar hammasi stadionda bulishi kerak.
+7   
11 окт 20:47:04
SULTAN

"- Сўнгги ҳазил савол. Қайси бирини танлайсиз: Ош ёки Жарқўрғон тандир гўшти?
- (кулади) энг қийин савол бўлди. Менимча ошни устига тандир гўштни қўйиб ейиш." - Зўр жавоб
+7   
11 окт 18:26:48
Хожиакбар Закария
Бизам санга ишонамиз Элдор. Отенгга минг рахмат Ватанимизани ЖЧ га олиб чиқасан ИншаАллах
+6   
11 окт 18:26:38
Ko'k bo'rilar
Молодец Элдор куз тегмасин. Сенга омад.
+5   
11 окт 19:39:26
Garrysher
Ошни устига тандир гушт ғ бомбаку. Вау мана ошни кандай килиб ейиш керак экан.
+5   
11 окт 18:41:57
Shaxzod FCB
ELDOR SANDAN ILTIMOS XECH QACHON BO'SHASHMA VA O'Z USTINGDA ISHLASHDAN TUXTAMA!.BUTUN O'ZBEK XALQINING SANDAN UMIDI KATTA BUNI HAR DAQIQA HIS QILIB TUR!..NIMA BO'LSA HAM JAROXATLAR SANDAN YIROQDA BO'LSIN...(o'qiydi deb umid qilaman)
+5   
11 окт 18:32:08
Amir4ik
XA AYTGANGHA CH.ASIA SAYTINI XAM O'QIB TUR. BIZ SENGA YOZIB TURAMIZ. QAERDA BOLMASANG XAM SAYTGA KIRIB TUR. O'ZBEK XALQI SENGA KOP GAPLARI KOP NASIHATLARI BOR !!! :-)
+4   
11 окт 18:37:50
Купер супер
ЭЛДОР - ХАКИКИЙ УЗБЕК УГЛОНИ, САНИ ТАРБИЯ КИЛГАН ОТА-ОНАНГГА, МУРАББИЙЛАРИНГГА МИНГ РАХМАТ, УЗБЕКИСТОННИ ДОВРУГИНИ ДУНЁГА ТАНИТГИН, НАСИБ КИЛСА ЖАХОН ЧМ ГА ЧИКАМИЗ.
+4   
11 окт 18:15:37
Shohrux ArmoN
Eldor Shomurodovdan futbolka olish orzuyim lekin Uzbekistan xamda yaman uchrashuvida bir dostimiz futbolka soragandi Eldor Aka menimcha kormadi yoki etiborsizlik boldi ......
+3   
11 окт 18:38:39
Del piero Yuventus Nasaf
Mash'aldan ham hol ahvol so'rab turibsanmi Eldor.......
+3   
11 окт 18:03:53
Komiljonov01
Shoma Shu o'zinda bo'lgan ishonchin uchun + laaaaaar
+2   
11 окт 18:48:19
Neftci&Barca
Элдорда иштаха кучли ва кучли овқатларни еишни ёқтирар экан, бўйига яраша)) Нима бўлганда ҳам Элдорга фақат соғлик, омад ва орзу ниятларига етсин! Ўзбекистон мухлисларини чиройли голлари билан хурсанд қилиб турсин Элдор Шомуродов!
+2   
11 окт 18:24:41
998915667530
Элдор ОТА-ОНАНГА рахмат. Фарзандимни хам сан каби тарбияли инсон булиб вояга етишини истаб коламан. ОТА-ОНАНГА факат хавас киламан. Умрингдан барака топ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг