

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз футболчиси Элдор Шомуродов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Иордания терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини Жанубий Корея билан бўладиган беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Рақибларимиз ҳам кучли жамоа ҳисобланади. Яхши ўйин бўлди. Назорат учрашувида ғалаба қозониб Кореяга яхши кайфиятда йўл олмоқчи эдик. Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз”, - дейди Элдор Шомуродов.
Жаҳонгир Сотволдиев



