

"Қийин ўйин бўлди. Ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Олдинда ҳали 4 та ўйин бор. Насиб қилса, ушбу ўйинларга яхши тайёрланиб очколар ишлаб оламиз.
Ўйинни нотўғри бошладик деб ўйлайман.
Ўтказиб юборилган голда дарвозабоннинг айби? Бу борада бир нарса дея олмайман. Бу ҳақида мураббийлар гапиргани маъқул.
Кейинги ўйинларга икки карра куч билан тайёрланамиз", - дейди Шомуродов.




