

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Янги бош мураббий билан биринчи ўйинимизни ўтказдик. Сурия терма жамоасига қарши учрашув бироз қийин бўлди. Эктор Купернинг ўз талаблари бор. Ўйин услуби умуман бошқача.
Мураббийимизнинг айтганларини иложи борича бажаришга ҳаракат қилдик. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади", - дейди Элдор Шомуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев



