UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Франция - Перу. Учрашув статистикаси билан танишинг  4 22:27Франция гўзали, трибунаси ташқарида стадион ва перуликлар кўз ёшлари. Франция - Перу ўйинидан фотогалерея  1 22:14ЖЧ-2018. Франция - Перу учраувининг энг яхши футболчиси ким бўлди?  5 22:07ЖЧ-2018. "C" гуруҳида 2-тур якунланди  3 21:50ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди  40 21:32Жеррард собиқ жамоадоши билан шартнома имзолади  4 21:11Коста-Рика бош мураббийи Бразилияга қарши ўйинда қандай усул қўллашини айтди  1 20:58ПРО-Лига. 16-тур «Сурхон» - «Орол» 7:0 ва бошқа натижалар   69 20:48"Ливерпуль" нишонига яна икки нафар дарвозабон тушиб қолди  4 20:37Дания - Хорватия учрашувининг энг яхши ўйинчиси маълум  51 20:22"Ювентус"дагилар Эмре Жанни қай тарзда таништирди?  1 20:10"Манчестер Юнайтед" Фредни қай тарзда таништирди? ВИДЕО  3 19:58Дания - Австралия 1:1. ФОТОГАЛЕРЕЯ  13 19:44Франция - Перу. Ўйинолди қайноқ ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 19:38Дания - Австралия 1:1. Учрашув статистикаси  1

"Эл-Пистолеро" 31 ёшга тўлди. Суарес ҳаётидаги қийинчиликлар ҳақида Янгиликлар

"Эл-Пистолеро" 31 ёшга тўлди. Суарес ҳаётидаги қийинчиликлар ҳақида

"Эл-Пистолеро" лақаби билан машҳур бўлган "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес бугун 31 ёшга тўлди.

Ушбу сана муносабати билан уругвайлик форвард ҳаётига оид воқеани тақдим этамиз.

Бир бор экан, бир йўқ экан, Уругвай деган мамлакатда, юк ортувчи ва уй бекасининг 7 фарзанди бўлган экан.

7 - бу "Барселона" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ҳаётидаги муҳим рақам.

Масалан, Луис 7 ёшлигида унинг ота-онаси Уругвайдаги футбол пойтахти - Монтевидеога кўчишга қарор қилишади.

Суарес кўп вақтини болалар билан футбол ўйнаб ўтказар эди. Ўша вақтда болакай учун бошқа машғулот йўқ бўлган, чунки отаси топган пуллар фақат емиш ва бошқа муҳим харажатларга етарди.

Шунга қарамай, унинг ота-онаси Суарес футболчи бўлиб етишишига ёрдам беришди. Маҳаллий клуб "Уррета"нинг ўртоқлик учрашувларидан бирида Луис захирадан жой олди. Ўша куни жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Мураббий янги футболчига имкон беришга қарор қилди ва уни майдонга туширди. Айнан ўша баҳсда бўлажак юлдуз хет-трик қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба тақдим этди.

Унга Уругвайнинг йирик клубларидан бири "Насьонал" эътибор қаратди. Аммо ўша йили унинг отаси оиласини тарк этди ва ҳаммаси ўзгариб кетди. Отасиз қолган оилаган жуда қийин эди. Суарес футболни деярли ташлаб қўйди, асосий таркибдаги жойини йўқотди, тунги клубларга боришни бошлади ва бир кун... севиб қолди.

13 ёшли София унинг дўстига айланди. Луис унда яхши таассурот қолдириш учун яна машғулотларга қайтди ва фаол шуғуллана бошланди.

"Ақлдан оздирадиган қизни учратдим. Аммо айнан ўшанда футбол мен учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етдим" - дейди Суарес.

Пул жуда кам эди, Луис эса Софияда яхши таассурот қолдиришни жуда истарди. У бир пайтлар қизга музқаймоқ олиб бериш учун хатто кўчада тушириб қолдирилган тангаларни қидирган. Улар икки йил дўст бўлишди, кейин эса қизнинг оиласи Барселонага кўчиб кетди ва футболчининг фаолиятида яна пасайиш кузатилди.

Бироқ у ўзига кела олди.


Унинг юлдузли онлари "Рочи"га қарши чемпионлик баҳсида келди. Уругвай чемпионати Апертура ва Клаусурадан иборат, аммо чемпион икки турнирнинг ғолиблари ўртасидаги учрашувда аниқланади. Икки ўйинлик финалда "Насьонал" рақибни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, Суарес эса меҳмонда ва уйда биттадан гол уришга муваффақ бўлди.


Луис 19га тўлганида Голландиянинг "Гронинген" клуби унга таклиф юборди, футболчи эса уни қабул қилди. Бу трансфер 1 млн. доллар эвазига амалга ошди. Суарес энди Софияга яқинроқ эди.

"Биз Уругвайда умуман бошқа футболчини кузатгандик" - дейди "Гронинген" собиқ бош мураббийи Роб Янс. "Луис эътиборимизни ўзига тортди. Унинг ўйини бизга ёқди ва қизқа муддат ичида шартнома имзоладик. Бу ўша вақтда биз учун энг қиммат трансферлардан бири эди. Катта таваккалга қўл урдик, аммо жон куйдирмасанг, жанона қайда".


Бу трансфер икки томон учун ҳам таваккал эди. Суарес инглиз ёки голланд тилини билмаган ва мураббийга қўл ишоралари билан мурожаат қилган. Илк бор ўз мамлакатидан чиққан йигитча учун кўникиш жуда қийин кечган.


Оғир болаликни бошидан кечирган ёш футболчи таслим бўлишни истамас эди. У жуда яхши ўйнай бошлади.

"Уругвайда, кўчаларда яланг оёқ тўп тепардик. Шундай яшаганмиз. Ота-онамдан бутса учун пул сўрай олмасдим. Европадан фарқимиз шунда. Бу ерда (Европада) ҳаммаси осонроқ. 17-18 ёшли йигитларнинг машинаси бор. Оддий машина эмас, Ауди! Уругвайда бунга имкон йўқ. Аммо устунлигимиз ҳам шунда, агар ҳамма нарсанг бўлса, майдонда борингни бериб ўйнамайсан".

"Гронинген" имтиҳон ва катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Айнан шу клубда у майдондаги эгоизм ва портовчи феълини ривожлантирди.


Унинг фаолиятидаги илк ҳақиқий муваффақият Суарес "Аякс"га ўтганида бўлди. Голландиянинг етакчи клуби Луис учун 10 млн. доллар тўлади. Суарес ниҳоят порлади! Ўзининг хотирлашича, у тўпга эга бўлиши билан гол урарди. Раҳбарият ва мухлислар муҳаббатига сазовор бўлиш учун узоқ вақт керак бўлмади. 21 ёшлида у сардорлик боғичини олади!

Суарес ҳаётидаги асосий мақсадига ҳам эришди. У София билан турмуш қурди. Тўй 2009 йил Монтевидеода, ёшлар илк марта учрашган шаҳарда бўлиб ўтди. Тез орада ушбу жуфтликнинг қиз фарзанди дунёга келди.

2010 йилда у Уругвай терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига йўл олади.

Чорак финалда Уругвай мундиалда қолган ягона Африка жамоаси Гана билан ўйнади. Ўша баҳсда Суарес дарвозага кириб кетаётган тўпни икки қўли билан қайтарди. У ҳакам томонидан четлатилди ва пенальти белгиланди.

11 метрлик жаримаси гол билан якунланмади, учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида эса уругвайликлар ғалабага эришишди. Бу баҳсдан сўнг ҳамма Африка жамоасига ҳамдардлик билдирди, Луисни эса ёмон кўриб қолишди. Бироқ Суарес ўз ватанида мамлакат қаҳрамонига айланди. Чунки жамоа 1970 йилдан бери жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқмаган эди.


ОАВ танқидларидан зериккан Луис ПСВга қарши баҳсда рақибнинг елкасини тишлаб олади. Ушбу иши учун уругвайлик бир неча ўйинга дисквалификация қилинади. 


Ушбу иш унинг фаолиятига таъсир қилмади ва 2011 йилда Суарес "Ливерпуль"га ўтди. "Қизиллар" трансфер учун 20 млн. фунтдан кўпроқ тўлашди.

Суарес 7-рақамли футболкага эга бўлди.

Ўша йилнинг ёзида Уругвай Америка Кубогида ғолиб чиқди, Луис эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Кейинги можаролар ҳақида биласиз. Патрис Эвра Суаресни ирқчиликда айблайди, Алекс Фергюсон эса уни "шарманда" деб атади, Футбол Ассоциацияси Луисни 8та ўйинга дисквалификация қилди.


Бу гап-сўзлар бироз тинчиши билан, унга яна ташланишди, чунки форвард учрашувдан олдин Эвранинг қўлини сиқиб қўймади.


"Ўша кунлар мен учун оғир кечган. Туйғуларимни ҳаммага кўрсатишга ўрганмаганман, аммо суд иши туфайли хотиним ҳар кеча йиғларди. Жараён қийин бўлди. Жуда чарчадим. Атрофимдаги ҳамма нарсани синдиришни истадим. Уйга келиб бу ишни қилишни хоҳлагандим, аммо қилолмадим, чунки қизим уйда эди. Жазодан сўнг ҳаммаси янада оғирлашди".


Кейинроқ: "Бир куни хотиним билан ресторанда тушлик қилаётган эдик ва "Манчестер Юнайтед" мухлисларидан бири олдимга келиб, суратга тушишни илтимос қилди ва шундай деди: "Сиз ажойиб футболчисиз".


Ирқчиликка оид можаро тинчиб қолган бир пайтда, янги мавзу кўтарилди: Ҳамма уни симуляцияда айблай бошлади. "Эвертон" устози "Ливерпуль"га қарши баҳсдан олдин ҳам ушбу мавзуни ёдга олди. Суарес бунга жуда чиройли жавоб қайтарди: Луис учрашувда гол урди ва уни "ирислар" устози олдида "шўнғиб" нишонлади.

Луисни ҳимоя қилган инсонлар ҳам бўлди, хатто Дэвид Бэкхем ва Петр Чех кабилар унинг номига илиқ сўзлар айтишди: "Суарес жарима майдончаси ичида жуда хавфли футболчи эканлигини ҳамма билади. У туғма голеадор, доимо керакли жойда пайдо бўлади. Ҳаммада ҳам бундай иқтидор мавжуд эмас".


Бироқ Луис тинч яшай олмайди. Суарес кейинроқ "Ливерпуль" сафида Бранислав Ивановични, Уругвай терма жамоасида эса Жоржо Кьеллинини тишлаб олди. Шунга қарамай, уругвайлик фаолиятида ўсишга эришди. Айни дамда у "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда ва бир неча кун олдин у "Барселона" сафида ўзининг 100-голини урди.


Луис Суареснинг лақаби "El-Pistolero" - ўқотар маъносини билдиради. Футболчи нега бундай лақаб олганини эса яхши биласиз.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+22   
24 янв 15:56:45
Akosh Turakulove
Аммо устунлигимиз ҳам шундай, агар ҳамма нарсанг бўлса, майдонда борингни бериб ўйнамайсан. (Shu gapiga tasanno Suarezni)
+13   
24 янв 16:01:44
Ҳасан оға
Суарес 10-15 йил олдин тугилганда ёки Месси ва Роналду булмаганида камида 1 марта олтин туп сохиби булар эди ва у бунга муносиб голеодор! Табриклайман Луис!!!
+9   
24 янв 16:06:49
Aziyatskaya Medved
Tug'ulgan kunin bilan tabrikliman Suares Baraka Kuchin Yetmasa tishlab tasha Mujik.
+8   
24 янв 15:57:37
Лев Иванович Яшин
Эл Топпонча!
+6   
24 янв 15:50:30
Nizom Xushnazarov
Jon kuydirmasang janona qayda e qoyile oxirgu kunlarda tarjimalar ajoyib chiqyapti
+4   
24 янв 15:53:53
Philippe Coutinho
Табриклаймиз, К,утлаймиз! Голларни к.алиштириб ташлашингни тилаймиз! Энг мухими, жарохат олмагин. 31-га тулибсану 25-ёшдай сермахсулсан, куз тегмасин, шу темпда баркарор давомли бул!
Олга Барселона
Viva Barcelona!!!
+4   
24 янв 15:49:47
Zokir
Etalon xujumchi. Xudbin, badjaxl, tiwlab bosayam gol uriwga xarakat qilib, gollani qalawtirsa boldi.
+3   
24 янв 16:36:46
Abdurahmon(Official)
Luis Suarez Davay raqibga gol yog'dirish davom et
+3   
24 янв 16:19:29
Leo 10
Ajoyib tarjima bobti qoyil CA ga
+3   
24 янв 15:45:16
Nodir Temirov
LUSITTOOOOOOO
+2   
24 янв 17:06:39
TANQID.UZ
Kamoliddin Burxonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Erkemasu bu hezale, birolani tiwlavoladimey, bir qarasen otmazka qib yotvoladimey, jahon chempionatida ham erkeni iwini qimagan qo'li bn qaytarib bu ewwe, futbolci sifatidayam odam sifatidayam hurmat qimiman bu cumoni
jahon chempionatida qilgan ishi uchun u millat qahramoni. sizi shaxsiy adovatingiz bo‘lishi mumkin. lekin neytral qaralsa kuchli hujumchi
   
26 янв 11:24:34
Olympic
Опангнинг оми
   
24 янв 20:19:21
Zuref
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг иши бўйича маълумотлар прокуратурага тақдим этилган. Бу ҳақда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

«Аввало, шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, Самвел Бабаяннинг футболдан четлатилиши, ушбу соҳада турли қинғирликлар билан шуғулланган, фақат ўз манфаатини ўйлаб футбол орқасидан кун кўриб келаётган айрим шахсларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши лозим.

Бабаяннинг «Пахтакор» клуби бошқарувида ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида амалга оширган турли қинғирликлари бизга маълум. Биз ўз ваколатимиз доирасида, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон футбол федерацияси уставидан келиб чиқиб, уни футбол фаолияти билан шуғулланишдан бир умрга четлаштирдик. Шу билан биргаликда, унинг ҳужжатлари ва материалларини прокуратурага топширдик. Бабаян иши билан бундан буёғига прокуратура ходимлари шуғулланишади ва унинг айби тўлиқ исботланса, у қонун олдида, албатта, жавоб беради.

Афсуски, сўнгги йилларга келиб юртимизда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган. Мураббий ва ҳакамларни қўя турайлик, юртимизда «футбол атрофидаги шахслар» пайдо бўлган. Гарчанд соҳага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, масъул раҳбарларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб воситачилик билан шуғулланган. Улар асосан жамоалар ўртасида келишилган ўйинларни ташкил этишда, керакли натижага эришиш учун ҳакамлар билан келишишда, футболчиларнинг бошқа клубга трансфер қилинишида, ёш футболчиларнинг ёшини сунъий равишда кичрайтиришда «жонбозлик» кўрсатишган. Айнан шундай иллатлар туфайли юртимизда футбол тизими йиллар давомида изидан чиқиб кетган.

Бизда ана шундай «футбол атрофидаги шахслар»нинг бир нечтаси ҳақида ҳам маълумот бор. Футболимизни ана шундай иллатлардан тозаламас эканмиз, жаҳон чемпионатига чиқиш бизга армон бўлиб қолаверади», деган Аҳмаджонов «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида.
   
24 янв 18:42:50
BEXRUZ
Bularkanu shunaqa maqolalar kupaysin xayoti ijodi xaqida kup bulsin suaris zur uyinchi omad barsada uynagani uchunmas barselona fudbolchisi bulganidan
   
24 янв 17:44:49
Rooney
APLda zo'r o'ynardi bu bola
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1. ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1.
ЖЧ-2018 «А» гуруҳида жамоалар 2-тур беллашувларини бошлашади.  384
ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди
ЖЧ-2018 "B" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Эрон - Испания...  346
"Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди "Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди
"Насаф" билан хайрлашган сербиялик ҳужумчи Драган Черан...  186
ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди
ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Португалия - Марокаш учрашуви бўлиб ўтди.  150
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг