"Эл Класико" бош ҳаками ўзгарди. Матеу Лаос жароҳат олди

Omonjon To`xtamirzayev
9 апр 2021, 15:08
Ла Лига навбатдаги тури марказий учрашуви бош ҳаками ўзгарди.

Испания қироллик футбол федерацияси Ла Лига 30-тур доирасида бўлиши режалаштирилган "Реал" – "Барселона" ҳаками ўзгарганини маълум қилди.

Аввалига ушбу беллашувни Матеу Лаос бригадаси бошқариши эълон қилинганди. Бироқ Лаос жароҳат олгани сабаб "Эл Класико"ни Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.

Учрашув эртага, шанба оқшомида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia