UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Тони Кроос Погба ва Мбаппенинг "Реал"га ўтиш имкониятлари ҳақида гапирди  4 18:10"Бетис"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" президенти бош ҳакамга совға берди  9 17:58ОАВ: "Ювентус" Саррини бош мураббий этиб тайинлашга яқин  6 17:41"Наполи" Кулибалини МЮга 110 миллион еврога сотмади  5 17:18Қўқонда хотира турнири старт олди  1 17:04Olamsport: Хабиб учун ким хавфли рақиб эканлиги айтилди, Истомин "Ролан Гаррос"да ўйин ўтказди  0 16:58Лерой Сане "Бавария"га ўтишга яқин  10 16:55Жаҳон футболи юлдузлари Snapchat иловасининг машҳур фильтрида  8 16:47Хамес Родригес футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин  10 16:13Суперлига: Ҳакамлар хатосисиз ўтган тур шарҳи ва лауреатлар  23 16:12Супергол. Лига 1да мавсумнинг энг чиройли голи аниқланди  4 16:06Суперлига. 10-тур бошланиш вақтлари  8 16:05Хави бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади  9 15:46"Реал"даги Бэйл муаммоси  8 15:33ОАВ: Агар Почеттино "Ювентус" га кетса, "Тоттенхэм" Аллегрини олиб келади  3

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади Янгиликлар

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади

Кеча Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Матбуот анжумани ниҳоясига етиши биланоқ Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлаб юборди.

Эктор Купернинг дастлабки ташрифи “Бунёдкор” футбол академиясига уюштирилди. У ерда мутахассис футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот заллари, футбол майдонлари, болалар истиқомат қиладиган ётоқхоналар билан танишди. Ижобий тарафлари ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Шундан сўнг Эктор Купер  “Миллий” стадионига ташриф буюрди. Стадионни кўздан кечириб, ўзбек футболи тарихи музейини айланди. “Миллий” стадионга уюштирилган ташриф сўнггида фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
 
  “Миллий” стадиондан чиққач Эктор Купер Тошкент темирйўл муҳандислари институти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари спорт стадиони”га борди. У ерда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг машғулотини кузатди. Мураббий ва футболчилар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Машғулот охирида Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида омад тилади.

Рейтинг: +89   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг