UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ПСЖ кетаётган Жижининг ўрнига бошқа Жижини олиб келмоқчи  0 23:42Обамеянг: "Болалигимда футболни ёмон кўриб қолгандим"  0 23:27УЕФА Неймар борасидаги қарорни эълон қилди  3 23:11Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартномасини узайтирди  2 22:59Расман: "Милан" янги бош мураббийни таништирди  12 22:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 22:40Мата: "Олд Траффорд"ни уйим дейишга фахрланаман"  2 22:28Менди: "Футбол ўйнай олмаслигимни айтишганди"  0 22:00Копа Америкада нега мухлис кам?  6 21:43"Нефтчи" Ўзбекистон Кубогидаги энг йирик ғалабасини такрорлади  12 21:40Расман: Хуан Мата МЮ билан шартномасини узайтирди  1 21:23Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди  2 21:15Алишер Абдувоҳидов: “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз”  8 21:15Омар Момани карикатураси: Месси Неймарни "Барселона"га қайтишини истамоқда  8 20:53Расман: "Боруссия Д" "Бавария"дан собиқ футболчисини сотиб олмоқда  2

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади" Янгиликлар

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ЎФА матбуот хизмати аргентиналик мутахассис билан қисқа интервью уюштириб, бўлажак йиғин ва таркибга жалб қилинган футболчилар ҳақида суҳбатлашди.

- Жаноб Купер, йиғинга футболчиларни жалб қилишда нималарга асосландингиз?
- Биринчи навбатда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган барча учрашувларини кўриб чиқдим. Шунингдек, бу йил ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг видеоёзувини ҳам ёрдамчиларим билан таҳлил қилдик. Ана шу учрашувларда қатнашган футболчиларни дастлабки йиғинга таклиф қилишга қарор қилдик. Йиғин давомида футболчилар билан яхшироқ танишиб, улар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўламиз. Шундан келиб чиқиб миллий терма жамоанинг асосини шакллантириб борамиз.

- Демак, дастлабки йиғинга чақирилган футболчилар асосий таркибдан жой олиш учун рақобатга киришишлари керак бўлади, тўғрими?
- Ҳа, албатта. Йиғинга чақирилди деганда асосий таркибдан жой кафолатланди дегани эмас. Йиғин давомида бизни қониқтирмаган футболчиларга жавоб бериб юборилади. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларини мунтазам кузатиб бориш орқали, миллий чемпионатдан ҳам футболчилар келаси йиғинларга таклиф қилинади. Бунинг устига, Олимпия терма жамоасида тўп сураётган футболчилар бор. Улардан ҳам миллий терма жамоага бир қатор футболчиларни чақирамиз.



- Олимпия терма жамоаси ҳақида сўз очдингиз. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Албатта, кузатиб боряпман. Олимпия терма жамоаси жуда яхши шаклланган, кучли футболчилардан иборат. Бу жамоадан бир қатор футболчиларни кўз остимга олиб қўйдим. Уларни кейинги йиғинларга жалб қиламиз. Асосийси, футболчининг йиғин пайтидаги жисмоний ва функционал ҳолатига кўп нарса боғлиқ. Бунинг устига, термага таклиф қилинган футболчи менинг услубимга мос келиши керак. Мана шу икки жиҳат футболчиларнинг миллий терма жамоада ўйнаб кетишида энг асосий омил ҳисобланади.

- Миллий терма жамоамиз сентябдра Сурия ва Эрон билан, октябрда Қатар ва Шимолий Корея билан ўйнайди. Танланган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.
- Албатта, ўртоқлик ўйинлари учун танланган рақиблардан тўла қониқиш ҳосил қилдим. Ҳозир рақибларни кучли ёки кучсизга ажратиб ўтирадиган пайт эмас. Муҳими, ўз ўйин услубимизни йўлга қўйиб, асосий таркибни шакллантиришимиз керак.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган, яхши спарринг рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман".

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг