

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мутахассисни футбол жамоатчилиги кутиб олди. Купер аэропортнинг ўзидаёқ қисқа интервью беришга ҳам улгурди.
- Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистон 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа оладими?
- Мен оптимистик руҳда бу ерга келдим. Насиб қилса албатта 2022 йил Қатарда ўтадиган мундиалга чиқамиз. Фақат бунинг учун кўп меҳнат қилиш керак.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир қандай даражада деб ўйлайсиз?
- Яхши формада дея оламан. Аммо албатта уни янада яхшилаш керак. Менга терма жамоа билан тўлиқ танишиб олиш учун маълум вақт керак бўлади, - дейди Эктор Купер.




