UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  1 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  0 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  11 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  8 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  3 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  4 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз" Янгиликлар

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"

Хабарингиз бор, бугун Париж Олимпиадаси 1-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кеча ана шу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилганми ёки йўқлиги ҳақида маълумотлар йўқ эди ва шу сабаб сайтимизда бу ҳақда хабар ҳам чиқди.

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?

Биз ана шу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрдик. Олган маълумотларимиз кўра, Олимпиаданинг футбол беллашувларида ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилмас экан. Фақатгина финалдан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтар экан. Кеча Кападзе иштирокида ҳам анжуман ўтказилмаган. Испания эса ўзининг ташаббуси билан видео конференция шаклида матбуот анжумани ўтказган.

Сайтимиз ўқувчилари учун бугунги тарихий кун олдидан бош мураббийимизнинг фикрлари қизиқ эканлигини инобатга олган ҳолда Тимур Кападзе билан боғланишга уриниб кўрдик. Кападзенинг "Championat.asia" сайти учун берган ўйинолди эксклюзив фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кайфиятимиз яхши, энг асосийси йигитларни ҳаммаси соғ-саломат, жароҳатлар йўқ. Тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди ва ўйинга тайёрмиз.

Бугун очилиш ўйини, биз учун тарихий кун ва буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Айнан бугунги беллашув энг муҳимларидан дейиш мумкин, бундан ташқари олдимизда гуруҳдаги яна иккита ўйинимиз ва финалгача олсак умумий 6 та учрашувимиз бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва унга қараб ҳаракат қиламиз, интиламиз.

Испания кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Яхши тайёрландик дея оламан, қолганини ўйинда кўрамиз", - деди Кападзе сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида.


ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика