UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Моуриньо “МЮ” билан шартномани узайтирмоқчи, фақат...  3 02:46Расман. “Ньюкасл” сотувга қўйилди  0 02:31А Серия. “Беневенто” саккизинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 02:22“Лас-Пальмас” - “Сельта”. Учрашувда 7 та гол киритилди  0 02:06Марез “Лестер”ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 01:11Хосеп Гвардиола: “Наполи” бизни тор-мор келтириши мумкин”  2 00:05У барибир Марадона эмас  75 23:55Январда сафдан чиққан “Тоттенхэм” ҳимоячиси “Реал” билан ўйинда майдонга тушиши мумкин  0 23:50Olamsport: МакГрегор билан жанг қилишмоқчи, дзюдочиларимиз ЖЧга жўнаб кетишди  0 23:42Агар Лео Месси гол урса...  30 23:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  20 23:13А Серия. "Ювентус"дан олдин охирги марта ким чемпион бўлганди? (ФОТО)   8 22:44“Амкар” ва “Тосно” нурсиз дурангга имзо чекишди  2 22:35Роберт Левандовски: "Бавария" футболдан завқ олиши керак"  1 21:56Франческо Тотти: "Роналду, Месси ва Неймар - ўзга сайёраликлар. Криштиану қолганларни ортда қолдирди"  34

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди Янгиликлар

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди

Маълумки, “Бунёдкор” ўзининг навбатдаги чемпионлигини бу сафар охирги турда нишонлади.
Яъни, жамоа 26-турда сафарда “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида бешинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўйин якунига етгач, “қалдирғочлар” шу заҳоти байрамни бошлаб юборишди. Ва энг қизиғи, чемпионга бериладиган бош соврин – кубок ўша ернинг ўзида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов томонидан “бунёдкорчилар”га тақдим этилди. Натижада Магометовнинг бу иши кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Негаки, ҳатто охирги турда ҳам учта жамоада – “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”да чемпион бўлиш имконияти мавжуд бўлиб, спорт тамойилларига кўра кимнинг чемпион бўлиши номаълум эди. Лекин Фарҳод Магометов чемпион ким бўлишини гўёки аввалдан билгандек кубокни Зоминга олиб борди ва “Бунёдкор” ғалабаси билан якун топган баҳсдан сўнг уни жамоа сардори Анвар Ғофуровга топширди. Иш юзасидан ЎФФ биносига борганимизда, Фарҳод Абдуалиевичдан кубокни Олмалиқ ёки Бухорога эмас, балки нега айнан Зоминга олиб борганини сўрадик.

-   Фарҳод Абдуалиевич, олий лиганинг охирги туридан олдин ҳам чемпион номи номаълум бўлиб, учта жамоада бош совринни қўлга киритиш имконияти бор эди. Лекин сиз худди “Бунёдкор” чемпион бўлишини билгандек, кубокни Зоминга олиб бордингиз?
-   Ўзингиз биласиз, жуда кўп жойларда ўйин тугаши билан чемпион бўлган жамоага кубок топширилади. Мен кубокни Зоминга олиб борганим билан бундан “Бунёдкор”нинг ҳам, “Сўғдиёна”нинг ҳам хабари йўқ эди. Аслида мен шу ўйинга комиссар этиб тайинлангандим ва “Бунёдкор” мабодо ғалаба қозониб чемпион бўлса, кубокни ўйин тугагани заҳоти топшираман деб ўзим билан олиб кетгандим. Бу борада тахиминим тўғри чиқди, “Бунёдкор” рақибидан устун келиб чемпионликни нишонлади, мен эса ПФЛ раҳбари сифатида уларга кубокни топширдим. Бунинг шов-шув кўтарадиган жойи бўлмаса керак.

-   Тўғрику-я, лекин сизнинг Олмалиқ ё Бухоро бир четда қолиб, айнан Зоминга борганингиз кўпчиликда ғалати фикрни юзага келтирди.
-   Мен кубокни Қаршига ҳам олиб боргандим. Аммо 25-турда “Бунёдкор” “Насаф”дан мағлубиятга учрагани боис муддатидан олдин чемпион бўла олмади. Кейин эса Жиззахдаги охирги тур ўйинига комиссар этиб тайинланганим учун айтганимдек, “Бунёдкор” ютиб қолса совринни топшираман деб кубокни ола кетдим. Бор гап шу.

-   Фараз қилинг, чемпион “Бунёдкор” эмас, балки “Локомотив” ё “Насаф” бўлиши мумкин эди. Бундай пайтда қандай йўл тутардингиз?
-   Бизда кубок битта. Шундай экан, бир пайтнинг ўзида уни учта шаҳарга олиб бора олмаймиз. Агар шу куни Бухорода тўп сурган “Локомотив” ёки Олмалиқда ўйнаган “Насаф” чемпионликни қўлга киритганида, унда чемпионга совринни сал кейинроқ топширардик. Чунки мен бу пайтда “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида комиссарлик қилаётгандим.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  247
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: