Эдин Жеко “Рома” тарихига киришда давом этади

25 июн 2020, 08:58
“Рома” А Cерия 27-тури доирасида “Сампдория”ни 2:1 ҳисобида енгди.

Учрашувда Рим клуби сафида Эдин Жеко дублга эиршди. Босниялик 34 ёшли ҳужумчининг “Рома” сафидаги голлари сони 104 тага етди ва у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 5-ўриндаги Педро Манфрединига тенглашиб олди. Жекодан олдинда Франшеско Тотти (307), Роберто Пруццо (138), Амедео Амадеи (111) ва Родолфо Волк (106) бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta