UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Эдгар Гесс: “Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади” Янгиликлар

Эдгар Гесс: “Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашуви ниҳоясига етгач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар ГЕСС иштирок этди.
— Мухлислар шиддатли ва курашларга бой футбол гувоҳи бўлди, десам хато қилмайман, — деди Эдгар Яковлевич. — Биринчи бўлимда футболчиларимиз нафақат кучли рақибга, балки шамолга қарши ҳам тўп суришди. “Қизилқум” анча шаклланган, тажрибали ўйинчиларга эга жамоа. Шу боис, биз асосий эътиборни ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнадик. Менимча, натижа ёмон бўлмади. Шогирдларим кўрсатмаларимни бехато бажаришга ҳаракат қилганидан хурсандман.
Жамоада кўпроқ маҳаллий ёш ўйинчиларга имконият беришга аҳамият беряпмиз. Таркибда рақобатнинг борлиги “Бухоро”нинг турдан турга ўйини очилиб боришига ҳисса қўшяпти. Шу боис, бугун Суҳроб Неъматовни захирадан майдонга туширдим. Баҳриддин Ваҳобовнинг жиддий жароҳатдан сўнг, тезроқ соғайиб сафга қўшилгани ҳам айни муддао бўлди. У бугун зиммасига юклатилган вазифани уддалади.
Навоийда илгари ишлаганман. Узоқ танаффусдан кейин бу гўзал шаҳарга яна ташриф буюрдим. Танишларим ва дўстларим жуда кўп бу ерда. Шаҳардаги ўзгаришларни кўриб очиғи, мамнун бўлдим. Айниқса, чиройли ва кўркам стадион, унда футболчиларга яратилган шарт-шароитларни кўриб завқландим. Навоийда футболни жуда қадрлашади ва севишади. Бундай шароитда ишлашни ҳар бир мутахассис фақат орзу қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика