Эдгар Гесс: “Насаф”га қарши беллашиш жуда қийин”

Narzulla Saydullayev
30 мар 2014, 10:04
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирок этишди. Дастлаб журналистларнинг саволларига “Бухоро” устози Эдгар ГЕСС жавоб қайтарди.
- Биз бошқача ўйин намойиш қилмоқчи эдик. Аммо биринчи гол режаларимизни бузиб юборди. Тўрт йилдан буён деярли бир хил таркибда ўйнаётган “Насаф”га қарши беллашиш жуда қийин. Чунки бизни жамоа янгидан шакллантирилмоқда. Албатта бугунги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Қолаверса, ҳали мавсум бошлаганидан буён бугунгидек сингари  сифатли майдонда тўп тепганимиз йўқ.

Вобкентдаги футбол майдонининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. “Насаф” майдони бу шунчаки эртакнинг ўзгинаси. Апрель ойида Бухоро марказидаги стадион тайёр ҳолатга келади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›