UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Монтоливо Бонуччидан сардорлик боғичини олиб қўйишни истамади  0 20:02Неймар: "Мухлислар менга булочка, сок ва кола улоқтиришди. Ўша вазиятда тушлик қилиб олишим мумкин эди"  3 19:30ЖЧ-2018га бора олмайдиган 11 нафар юлдуз + ФОТО  17 19:17Чеченистон раҳбарияти "Ахмат" ўйинига келмаган талаба ва ректорларни ҳайдаб юбормоқчи  14 19:08"Манчестер Юнайтед" вакиллари кейинги йил ёзда ўтадиган йиғин масаласини ҳал этиш учун АҚШга учишади  1 18:52Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа   0 18:50Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади  2 18:47Мюллер уч ҳафта майдонга туша олмайди  1 18:16"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди  114 18:14Қозоғистон футбол федерацияси Мессини Астанага олиб келмоқчи  31 18:04Интервью. Шоҳжаҳон Эргашев нокаутлар, кейинги йилги чемпионлик жанги ва бошқалар ҳақида  3 17:55Ўзбекистон (U19) - БАА (U19). Вакилларимиз камчиликда рақибларини мағлуб этдилар + ФОТО  54 17:44Сайтимиз ўқувчилари 2017 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашди  26 17:42АПЛда кутилган истеъфо: "Эвертон" Рональд Куман билан шартномани бекор қилди  19 17:24Сами Хедира "Удинезе"га қарши баҳсдаги тўпни ўзи билан олиб кетди (ФОТО)  7

Эдгар Гесс: "Майдоннинг ҳолати комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Майдоннинг ҳолати комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди"

Кеча "Бухоро" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг сайтимиз ходимлари "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гессдан интервью олишди:
- Эдгар Яковлевич,авваломбор ўта муҳим ғалаба билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Мухлисларни табриклайман!

- Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Майдоннинг ҳолатини кўрдингизлар, майдоннинг ҳолати биз режалаштирган комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди.Тошкентда биз сунъий майдонларда ўйнадик, ўзимиздаги майдонлар ҳали тайёр эмас. Бугунги ўйинимиз яхши ўйинларимиздан бири бўлди деганлар янглишади. Йуқ, бизнинг жамоа комбинацион футболни ҳуш кўради, тўп билан купроқ муомала қилишни ёқтиради. Бугун майдон бунга имкон бермди. Бунақа майдонда биз ўз тактикамизга ўзгартириш киритдик. Бу учрашувда барча гувоҳ бўлди, бизда имкониятлар кўпроқ бўлди, кўпроқ ҳужум ва зарбалар биз томонимиздан ташкил этилди, мен ўйлайман-ки,биз ҳаққоний ғалабани қўлга киритдик.

- Футболчиларингиздан кимни алоҳида курсатган бўлар эдингиз? Кимнинг ҳаракатлари кўпроқ маъқул бўлди?

- Кимни ажратиб кўрсатаман? Гол урган Бобоқуловни кўрсатсам, ҳимоячиларимизчи? Улар эмас-ми, рақиб ҳужумларига барҳам бериб келганлар? Ғалаба қозонган жамоадан ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Бугун бутун бир жамоа коллектив ўйин намоиш этди ва майдонда барча бирдек фақат кураш олиб борди. Футболчиларимизнинг барчасида жанговор руҳ юқори нотада бўлди.

- Меҳмонларга қандай таъриф берасиз?

- Улар ҳам курашишди, ҳаракат қилишди. Жамоанинг таркибида кўплаб ташрибали футболчилар жамланган. Биз бу жамоага на жисмоний томондан, на тактик томондан, на якка курашларда ютқазмадик. Қарши ҳужумларда эса биз мазмунлироқ ҳаракат қилдик. Буни барча кўрди.

- Купчилик мухлислар Андрей Акопянцнинг сал аввалроқ майдонга тушишини кутишганди, лекин у фақат сўнгги дақиқаларда майдонга тушурилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Биринчидан, у жамоа йиғинларига кеч киришди, иккинчидан у бунақа майдонларда ўйнамаган, учинчидан ўйинимиз шундоқ ҳам яхши чиқаётган эди. Уни барвақтроқ тушуриб таваккал қилиш нотўгри бўлар эди. У ёки ўйинга киришиб кетар эди ёки йўқ. Бор нарсани бузиб қуйиш ҳеч гап эмас. Мана ёш футболчи Равшан Асланов ва Элёр Акбаровларни майдонга барвақтроқ тушурдик улар тезда киришиб кетишди. Акопянцнинг позициясида сал қийинроқ, ҳужумчи ортида ҳаракат қилиш қийин, чунки тўрт тарафдан сени рақиб қуршаб туради.Шу вазиятга баъзи футболчилар ўйинга мослаша олмай қоладилар.

- Дарвозабонимиз масаласига келсак, бизнинг фикримиз-ча,Турдалиев тўпга чиқишда баъзи хатоларга йул қуймоқда? Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Йўқ. Мен ундай ўйламайман. Бугун у тўпларни мушти билан уриб чиқаришга ҳаракат қилди. Эсдан чиқарманглар,бугунги тўплар траекторияси ностандарт бўлди, бунга албатта майдон ҳолати сабабчи.Тўпни қўлида ушлаб қолишга интилган дарвозабон кўпроқ  хато қиларди бу вазиятда. Унга эътирозим умуман йўқ, бугун ўзига ишониб ҳаракат қилди.
Бизда иккинчи дарвозабонимиз ҳам бор - Корнейчук. Лекин у бугунги кунда психологик тайёр эмас.

- Келаси ўйинларда жароҳатланган футболчиларимиз, Квесиешвили ва Ваҳобовларни майдонга чиқиш эҳтимоли борми? Жароҳати тузалиб қолдими?

- Жамоамиз ғалаба қозоди,бу вазиятда бир гап айтиш қийин. Лекин Ваҳобов тузалишга яқинроқ. Мана бугун икки ҳужумчимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди, бухоролик Фирдавс Асадов ва Бобоқулов. Бу ҳужумчилар барчаси бир-бири билан жиддий рақобатни вужудга келтиришмоқда.

- Энди ҳакамларга ўтсак. Бугун стадиондаги мухлислар Коваленконинг баъзи-бир қарорларидан очиқчасига ўз норозиликларини намойиш этишди. Жумладан Фирдавс Асадовнинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришида, жарима майдони ичида меҳмонлар ҳимоячиси билан тўқнашувда йиқилиши?

- Биласизми, мухлис бир томондан кўради, ҳакам эса ўша вазиятга яқинроқ бўлади. Мен очиғи бу вазиятни яхши кўра олмадим. Чунки Фирдавснинг ортида ҳимоячи турган эди ва бу вазиятда ҳимоячининг ҳаракатларини унинг ортидан туриб пайқаш қийин. Ҳа, у ерда қанақадир кураш кечди, кимдир менга фарғоналик футболчи қўлини ишга солганини айтди. Лекин вазият ўтиб кетди.

- Келаси рақибимиз "Навбаҳор", бугун бу жамоа ўз уйида мағлуб бўлди. Энди наманганликлар бор кучлари билан ғалаба илинжида ташриф буюришади. Нима деб ўйлайсиз, бизга келаси ўйин бугунгисидан ҳам оғирроқ бўладими?

- Албатта, улар ғалаба илинжида келишади. Бир нарсани айтаман бизга қийинроқ эмас, лекин бугунгидай қийин бўлади.Турли сайтларда ўқиган бўлсангиз керак, "Нефтчи" мутасаддилари Бухородан камида очко олиб кетишни юз фоиз кафолат билан айтишган эди. Улар бизни ўта бўш жамоа деб ўйлашди ва янглишишди. Албатта йиғинларда биринчи лига вакилларига имкониятни бой бердик, дуранглар қайд этдик ва табиийки, рақиб шундай хулосага келган. Лекин биз йиғинда оғир машғулотлардан 1-2 соат ўтиб майдонга чиқар эдик.Футболчиларимиз ўзлари келиб айтишди, биз бунақанги оғир машғулотларда ҳали қатнашмаганмиз деб. Бугунги ўйинда шу оғир машғулотлар бизга қўл келди, биз меҳмонларга нисбаттан жисмонан анча устун эдик.

- Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат.

- Сизларга раҳмат! Мухлисларимизни менинг номимдан табриклаб қўйинглар.Сайтларингизга ривож тилайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  201
Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор"...  164
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: