
Бу ҳақда мураббийнинг ўзи шундай деди: “Ҳа, чиндан ҳам мен “Бухоро” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзоладим. Ўйлайманки, янги йилдан бошлаб ишга киришаман. Клуб ўз олдига келаси йил катта мақсадларни қўймоқчи, шу боис қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан”.
Бу хабарни клуб спорт директори Геннадий Кочнев ҳам тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, Эдгар Яковлевич шу йилнинг дастлабки қисмини Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида ўтказган, бироқ раҳбарият унинг ишидан қониқмай, истеъфога чиқарганди. Мана энди Эдгар Гесс “Бухоро”да ишлайдиган бўлди.