Эдерсон Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
4 июл 2024, 22:45
Бразилия терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Эдерсон фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабар беришича, Криштиану Роналду тўп тепаётган “Ал Насср” клуби бразилиялик футболчига таклиф жўнатган.

Саудия клуби Эдерсонга икки йил учун 60 миллион евро таклиф қилган. Дарвозабон шахсий келишувга эришган. "Сити" ҳам посбоннинг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсоннинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2026 йил якунига етади. У ўтган мавсум "Манчестер Сити" таркибида 43 ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: x.com/CLMerlo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›