

"Манчестер Сити" клубининг асосий дарвозабони Эдерсон Мораес мушакларидаги жароҳатдан фориғ бўлиб, жамоанинг машғулотларига қайтди. Бразилиялик дарвозабон АПЛнинг кейинги турида майдонга қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувни эртага Лондоннинг "Челси" клубига қарши ўтказишади.



