

"Ўхшаш томонларимиз кўп, у ҳам Англиядаги биринчи мавсумини жуда яхши бошлади. Дарвозабоннинг иши оғир, чунки майдонга фақат битта посбон бўлади, бироқ иккимиз ҳам Премьер-лигада яхши ҳаракат қиляпмиз. Алиссон мендан бир қадам олдинда, у жаҳон чемпионатида ўйнади, бироқ бу мен учун камроқ ишлашга сабаб бўла олмайди.
Бразилияда яхши дарвозабонлар кўп. Уларнинг аксарияти жаҳон чемпионатига боришмади, аммо ўзини яхши кўрсатишмоқда. Кеча машғулотдан сўнг Тите бизни чақириб олди. У биринчи баҳсда мен ўйнашимни, Алиссон эса иккинчисида майдонга тушишини айтди. Мен бахтлиман" - дейди Эдерсон.



