Эден Азар: "Захирадан майдонга тушиб ўйин тақдири ҳал қилинган вазиятлар кўплаб учраб туради"

Aziz Tukhtamuradov
18 июн 2014, 08:41
Бельгия терма жамоаси футболчиси Эден Азар Жазоир устидан қозонилган ғалабадан сўнг захирадан тушган жамоадошларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Биз хатога йўл қўйдик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.
Лекин, бу жаҳон чемпионати. Биз ўзимизни йўқотиб қўймадик ва бу ўз натижасини берди. Пенальтигача ҳам биз ўйинни назорат қилаётган эдик, лекин сўнгги зарбани бера оладиган футболчи топилмади.

Захирадан майдонга тушиб, ўйин тақдирини ҳал қилиб юбора оладиган футболчилар жаҳон футболида ҳам кўплаб топилади", - дейди Азар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net