Эден Азар Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлашини, “Барселона” ЕЧЛда ғолиб чиқиши қийинлигини айтди

Eldor Akmurzayev
29 мар 2019, 22:32
“Челси” аъзоси Эден Азар Marcaʼга берган интервьюсида бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

-Куни келиб Криштиану Роналду билан бир жамоада пайдо бўлишни хоҳлармидингиз?

-Албатта, Роналду билан бирга ҳаракат қилсам ва унинг маҳорат даражасига етишсам ажойиб иш бўларди.

-Сиз баҳс давомида ҳимояга ўтишни ёмон кўрасиз, шунақами?

-Тўғри.

-Бирваракайига 3та гамбургергни ея оласизми?

-Агар улар кичкина бўлса, ҳа. Бироқ, гамбургерлар катта бўлса, у ҳолда учинчисидан воз кечишимга тўғри келади.

-Қачондир сигарет чекканмисиз?

-Ҳа, бундай бўлган.

-“Тоттенхэм” ёки “Арсенал”?

-Болалигимда менга Тьерри Анри ёқар эди.

-“Реал” ёки “Барселона”?

-Иккаласи ҳам буюк жамоалардир.

-Қачондир “Олтин тўп”ни қўлга кирита оласизми?

-Ҳа!

-Бир кун келиб Хитойда ўйнашингизга қандай қарайсиз?

-Йўқ, у ерда ўймайман.

-“Барселона” жорий мавсум ЧЛда ғолиб чиқа оладими?

-Балким. Бироқ, Криштиану Роналду деярли ҳар мавсум ушбу совринни боши узра кўтармоқда. Ўйлашимча, “Барселона”нинг муваффақият қозониши сал қийинроқ бўлади.

-“Челси” ёки “Реал”?

-“Челси”.

-Жозе Моуриньо ёки Рафаэль Бенитес?

-Моуриньо, - дея журналистга жавоб қайтарган Азар.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca