

Туринликлар форварди Душан Влахович 33 сониядаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. У мусобақадаги энг тезкор иккинчи голни урди. Рекорд эса Алессандро Дель Пьерога тегишли. У 1997 йил “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиннинг 20 секундида рақиб дарвозасини ишғол этганди.
Шунингдек, Влахович ЧЛдаги дебютида энг тезкор гол урган футболчи сифатида қайд этилди.



